«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:19
ЎЗO‘Z

Франциялик оила 2,5 евро сарфлаб, 83,4 миллион евро ютиб олди

29 апр, 06:39 6 585 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Франциялик оила 2,5 евро сарфлаб, 83,4 миллион евро ютиб олди Одатда одамлар лотерея ўйнаб, катта ютуқни қўлга киритганларида турли нохушликлар юз бермаслиги нуқтаи назаридан уларнинг исмлари ошкор қилинмайди. EuroMillions лотереяси ташкилотчилари ҳам шу қоидага амал қилиб, йирик миқдордаги ютуқ – 83,4 миллион евро ютган, Дижон шаҳрида яшовчи оилани ошкор қилмади. Бу оилага ютуқни қўлга киритиш учун 2,5 евро кифоя қилди.

Лотереяда ғолиб бўлган оила аввал унга қизиқмаган. Оила рекорд даражадаги жекпот ўйналаётганини эшитибгина, ўз омадини синаб кўришга қарор қилган. Оила бу пулни қандай ишлатмоқчилигини айтмаган. Ғолибларнинг таъкидлашича, улар ўз ишларини ташлаб, ҳордиққа кетиш ниятида эмаслар, чунки ўз ишларини яхши кўрадилар.

Дижонлик оила ютган ютуқ EuroMillions тарихида йириклиги бўйича 6-рақамлиси бўлди. Бу борада рекорд ютуқ 2014 йилда қайд қилинган ва у португалияликка насиб қилган. Бу ютуқнинг миқдори 190 млн еврони ташкил қилган.

EuroMillions лотереяси Европанинг бир қатор давлатларида 2004 йилдан бери ўйналиб келинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 87
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 44
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 231
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар