«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 15:06
ЎЗO‘Z

Жийда фойдалари ҳақида

18 апр, 15:23 40 390 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жийда фойдалари ҳақида ЖИЙДА (Elaeagnus L.) — жийдадошлар оиласига мансуб дарахт ёки бута. Жанубий Европа, Марказий ва Шарқий Осиё, Шимолий Америкада ўсадиган 40 га яқин тури бор.Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистонда жийданинг қарғажийда. (Е. angysti-fola; ёввойи ҳолда ўсади), шарқ жийдаси (Е. orientalis), тиканакли жийда (Е. pungens), кумушсимон жийда (Е. argentea), нон жийда(Е. cdulls) турлари ўсади. Ш а р қ жийдасининг барги оддий, энсиз, кумуш-ранг. Дарахти 8—10 м, шохлари сийрак, тиканли ёки тикансиз. Гули икки жинсли, сариқ, серасал, хушбўй, эфир мойли. Меваси сарғиш, мағизсиз данакли, эти 31,2—88,7%, унсимон, хушхўр. Таркибида 46—65% қанд, 10% оқсил, 1,3% кислота, 200 мг% С витамини мавжуд. Жийданинг меваси янгилигида ёки қуритиб истеъмол этилади. Табобатда ошқозон-ичак касалликларини даволашда ишлатилади. Ёғочидан турли хил буюмлар ясалади, парфюмерия саноатида, гулидан эфир мой олинади.

Жийда қурғоқчиликка чидамли, ер ости сувлари юза ва шўр тупроқларда ҳам ўсаверади. Данагидан, илдиз бачкисидан ва қаламчасидан кўпаяди. Кўчати ўтказилгач, 3—5- йили ҳосилга киради. Май—июнь ойида гуллайди, меваси сентябрь—октябрда пишади. Бир тупи 50 кг гача ҳосил беради. Жийда60—80 йил яшайди. Нон жийда мевали дарахт сифатида экилади, ўрта бўйли дарахт. Сернам ерларда яхши ўсади. Серҳосил. Меваси йирик, мазали, қизғиш-қўнғир рангли. Ўзбекистон ўрмончилик илмий-тадқиқот институтида унинг 20 га яқин нави таърифланган (Қизил Ж., Раъно, Урганч, Хурмой, Тошкент десерти, Чўли қандак, Кизил қандак ва бошқалар). Ҳозирги даврга келиб саноат аҳамиятини йўқотди. Ўзбекистон, Тожикистон ва к ў п г и н а мамлакатларда айримтоморқа боғларида экилади. Кўпроқ йўл ёқалари, канал бўйлари, дала-иҳота ўрмон минтақалари, ташландиқ ерларга экилади. Тупроқни азот билан бойитади. Озиқавий қуввати: 34 кКал ни ташкил этади.
Жийда мевасини узоқ муддат сақлаш мумкин. Пишиб етилганида териб олингач, бир неча ойдан сўнг ҳам ўзининг фойдали хусусиятларини йўқотмайди.

Фойдали хусусиятлари

Жийда таркибида жуда кўп фойдали моддалар мавжуд. Масалан, унинг мевасида калий моддаси мавжуд, бу инсон организмида юрак-қон томирлари тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, ўз навбатида инсульт, инфаркт ва бошқа муаммоли хасталиклари келиб чиқишининг олдини олади. Хушбўй моддалар мавжудлиги унинг бириктирувчи таъсирчанлигига асос бўлади.

Жийда меваси инсонни тинчлантирувчи таъсирга эга ва уйқу дорилар билан қўшиб истеъмол қилинса, уларнинг фаоллигини оширади. Бундан ташқари асаб тизими фаолиятини меъёрга келтиради, ва ғазабланиш, асабийлашувнинг олдини олади. Жийда тинчлантириш фаоллиги билан биргаликда саломатликни мустаҳкамлайди.

Пазандаликда ишлатилиши
Унинг янги узилган мевасини турли пишириқ-десертларга қўшиш мумкин. Бундан ташқари ундан мураббо ва жемлар тайёрлаш мумкин.

Жийда мевасининг фойдалари ва у билан даволаш
Жийда меваси халқ табобатида кенг ишлатилади. Дармон дорилар таркибида унинг меваси билан бир қаторда гули, барглари ва новда пўстлоқлари ҳам ишлатилади. Масалан, мевасининг дамламасидан овқат ҳазм қилиш муаммоларини ҳал этишда, шунингдек, оғиз бўшлиғи касалликларидан фориғ бўлиш мақсадида ғарғара қилиб оғизни чайиш йўли билан фойдаланиш мумкин. Барглари ревматизм, подагра ва радикулитни даволаш жараёнида яхши ёрдам беради. Баргларини яна жароҳат ва яраларга боғлаб, шамоллашни олиш ва жароҳат битишини тезлаштиришда фойдаланилади.

Бундан ташқари жийда мевасидан бавосирни даволашда фойдаланилади. Новдаси пўстлоғидан тайёрланган дамлама қон кетишини тўхтатишда яхши шифобахш воситадир. Мевасининг шарбати безгак ва қон босимини даволаш жараёнида истеъмол қилинади.

Мевасининг қайнатмаси нафас йўллари, безгак ва шамоллаш касалликларини даволашдаёрдам беради. Бундан ташқари, бу қайнатмадан йўғон ичак, ошқозон ва ичак йўлларини даволашда яхши ёрдам беради, шунингдек у ичкетарда ҳам ёрдам беради.

Унинг гуллари ва баргларидан ҳам шифобахш дамлама тайёрлаш мумкин. Бу дамлама қон босимида ва юқори ҳароратни туширувчи табиий воситадир. Шунингдек, у юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, колитдан фориғ бўлишда ижобий натижа беради.

Жийданинг зарари ва ножўя таъсири

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар уни истеъмол қилишдан ўзларини тийишлари тавсия этилади.

Манба: www.muslim.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 74
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 204
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 318
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 164
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 282
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Бўлимлар