«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 16:13
ЎЗO‘Z

Оиласини бузиш бу зинодан ҳам оғирроқ гуноҳлиги айтилди

18 апр, 10:24 17 438 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Оиласини бузиш бу зинодан ҳам оғирроқ гуноҳлиги айтилди Эри бор аёлга совчи бўлиш мутлақ ҳаромдир, гуноҳдир. Баъзилар «Бу шундоқ ҳам тушунарли-ку, ким ҳам эри бор аёлга совчи бўларди? Бошида эри бор аёлга совчи бўлиш гуноҳлигини ҳамма билади» дейиши мумкин. Лекин шундай кимсалар борки, туппа-тузук яшаб турган эр-хотинни бир-бирига қайраб, эрини хотинига, хотинни эрига ёмон кўрсатиб, оиласини бузиш мумкин. Бировнинг аёлига эришиш учун унга яхши гапиравериб, совға-саломлар беравериб, охири эридан айнитиши, эрдан ажрасанг, сенга уйланаман деб, уйланиб олаётган номардлар ҳам озмунча эмас экан.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир аёлни эрига қарши қайраб, эрига муносабатини бузган ёки қулни ўз хожасига қарши қайраган одам биздан эмас», деганлар. Бир ривоятда «Хотинни эрига қайраган одам» дейилган. Имом Абу Довуд ривоят қилган.

Масалан, бир одам туппа-тузук яшаб турган оиланинг ўртасига тушиб, эр-хотиннинг орасини бузади, охири иш талоққа бориб етади, кейин у ўша аёлга уйланади. Яна ўзича «Мен зино қилмадим. Талоғини олди, иддасини ўтирди, шундан кейин мен уни никоҳимга олдим» дейишади. Тўғри, зино қилмагандир, лекин зинодан ҳам ёмон ишни қилди, оилани бузди. Пайғамбар алайҳиссалом ундай одамни «Биздан эмас» деганлар. Демак, икки кишини, айниқса, эр-хотинни бир-бирига гижгижлаган одам биздан эмас экан, яъни мусулмонлардан эмас экан. Бунинг маъноси иймондан чиқишдир. Бу зинодан ҳам оғирроқ гуноҳ бўлади. Шунинг учун биринчи навбатда эри бор аёлга совчи қўйиш мутлақо ҳаром дейилган.

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ
Юнусобод тумани бош имом-хатиби,
Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,
«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 63
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 92
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 554
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 519
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 75
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Бўлимлар