«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 08:47
ЎЗO‘Z

Сиз учун нима зарарлироқ — шакарми ёки туз?

05 апр, 23:59 14 826 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сиз учун нима зарарлироқ — шакарми ёки туз? Бу икки модда ҳам организмда муҳим рол ўйнайди: масалан, шакар мияга қувват бағишлайди, туз эса — мушакларнинг нормал қисқаришини таъминлайди. Шу билан биргаликда уларнинг ошиқчаси организм учун сезиладиган даражадаги муаммоларни келтириб чиқариш хавфи мавжуд. Хўш, уларнинг қайси бири кўпроқ зарар келтиради?

Шакар

Шакарни сут таркибида ҳам, 100% табиий мева шарбатида ҳам учратиш мумкин, ундан ташқари фойдали моддалар: витаминлар, минераллар, оқсиллар (сутда) ва полифеноллар (шарбатда) бор. Лекин, шакарли чой ва газли сувда шакар ва калориядан бошқа фойдали моддалар йўқ. Шунинг учун, бундай шаклдаги егуликларни кўп ейиш семиришга ва фойдали моддалар етишмовчилигига олиб келади.

Шакар қандай шаклда бўлмасин, организмга бир хил таъсир кўрсатиш хусусиятига эга: қондаги шакар миқдорини ва инсулин ишлаб чиқарилишини оширади.

Туз

Туз организмга суюқлик миқдорини бошқариш учун керак бўлади. Соғлом одамлар учун тузнинг меъёрдаги миқдори хавфли эмас, ортиқчаси эса ёқимсиз оқибатларга олиб келиши мумкин. Мутахассислар катталар учун бир кунда 2,300 мг (бир чой қошиқ) туз истеъмол қилишни тавсия қилишади.

Туз 50 ёшдан ошган ва қон босими юқори бўлган кишиларга сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатади.

Қайси бири зарарли?

Шакарни ҳам, тузни ҳам меъёрида истеъмол қилинса хавфли эмас. Лекин, агар уларни ўзаро солиштирса, шакарнинг организмга салбий таъсири кўпроқ. Шунингдек, туз унинг нормал фаолият кўрсатишида жуда зарур ҳисобланади, шакар эса — йўқ.

Шифокорлар фикрича, шакар тузнинг салбий таъсирини кучайтириш хусусиятига эга: шакар таъсирида қондаги инсулин миқдори қанча юқори бўлса, буйракда шунча кўп туз ва сув йиғилади. Бу эса қон босими кўтарилишига олиб келади.

Манба: «Дарё»




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 188
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 103
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 217
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 338
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 291
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 81
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 111
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 331
  • Бўлимлар