«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 01:55
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири қилинган ишлар бўйича ҳисобот берди

05 апр, 11:25 7 965 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири қилинган ишлар бўйича ҳисобот берди Тошкентдаги Миллий матбуот марказида 4 апрель куни уюштирилган давра суҳбати олдидан соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Ўзбекистон Президенти томонидан соҳа мутасаддилари олдига қўйилган вазифалар ва дори-дармон нархларини меъёрлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида журналистларга интервью берди, деб ёзади Дарё нашрига асосланиб "Соф.уз" нашри.

«Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор доирасидаги ишларга тўхталар экан, вазир биринчи галда бугунги кунгача дори-дармон воситаларининг чегарадан кириб келиши, рўйхатдан ўтказилиши ва савдо-сотиқ жараёнига қўйилишида бир қатор адолатсизликлар, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйиб келинганига тўхталди.

Аҳолининг дорихоналардаги юқори нархлар ва уларнинг назоратсиз қолдирилгани хусусидаги эътирозлари тегишли давлат ташкилотлари билан ўрганиб чиқилганини таъкидлади.

Ҳисоботга кўра, аҳоли ҳаёти учун биринчи галда зарур бўлган дорилар рўйхати идоралараро комиссия билан биргаликда ўрганилиб, нархларнинг оптимал варианти кўриб чиқилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги махсус департамент ва парламент назорати, энг муҳими, жамоат назорати ўрнатилган. Ҳозирда мазкур рўйхат аҳоли эҳтиёжларини ҳар чоракда мониторинг қилган ҳолда комиссия тавсияларига асосан қайта кўриб чиқилиши айтилди.

Дунёда 10 мингга яқин асосий рўйхатга киритилган дорилар борлиги, шулардан 30—35 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланиши инобатга олиниб, Ўзбекистоннинг дори-дармон салоҳияти 23 фоизга ўсгани таъкидланди.

Шунингдек, лицензия бериш соҳасида янги механизм яратилгани, унда мавжуд кўплаб хато-камчиликлар бугунги кунда талабларга ўзгартиришлар киритилиши орқали тўғрилаб борилаётгани қўшимча қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 55
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 197
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 147
  • Ҳатто мева мумкин эмас: жигар учун зарарли уч одат 29 апр, 20:30 315
  • Асаб толаларини мустаҳкамлашда муҳим бўлган витаминлар 29 апр, 14:16 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 0
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 20
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Бўлимлар