«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 08:02
ЎЗO‘Z

Холестеринни дори воситаларисиз пасайтиришнинг оддий усуллари

03 апр, 18:10 9 580 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Холестеринни дори воситаларисиз пасайтиришнинг оддий усуллари Холестерин организмга соғлом ҳужайралар, баъзи гормонлар, ҳужайра мембраналари ва D витаминини ишлаб чиқариш ва бошқа функциялар учун зарурдир. Бироқ бу жараёнларнинг барчаси учун чекланган миқдордаги холестерин керак бўлади. У меъёрдан кўп бўлганда эса юрак-қон томир касалликлари хавфи ошади. "Ортодокс" тиббий портали дори воситаларисиз холестеринни пасайтиришнинг оддий усуллари билан бўлишди.

Соғлом парҳез

Энг аввало, таомномангизни қайта кўриб чиқинг.

Қайси маҳсулотларга ЙЎҚ дейиш керак? Юқори миқдордаги транс-ёғларга бой маҳсулотларга. Улар "яхши холестерин"нинг пасайишига олиб келади ва шу тариқа юрак-қон томир касалликлари хавфини сезиларли даражада оширади.

Қайси маҳсулотларга ҲА дейиш керак? Клетчаткага бой маҳсулотларга. У "ёмон холестерин"ни йўқ қилиб, организмга губка каби таъсир қилади. Булар - мевалар, сабзавотлар ва кепакли маҳсулотлар. Соғлом ёғларни рад этманг. Сиз уларни ёнғоқлар, бодом ёғи, кунжут ва зиғир уруғларида топишингиз мумкин.

"Ёмон холестерин" миқдорини пасайтиришда Омега-3 ёғ кислоталарига бой маҳсулотлар ҳам катта фойда беради. Улар ёғли балиқлар (лосось, тунец ва сардин)да кўп бўлади.

Фаоллик — саломатлик гарови

Ҳатто оддий машқлар ҳам, масалан, тез юриш холестерин миқдорини бошқаришга ёрдам беради. Жисмонан фаол кишиларда “яхши холестерин” нофаол ҳаёт тарзини олиб борувчиларга нисбатан тахминан 5 фоизга кўп бўлади.

Зарарли одатларингиздан воз кечинг

Агар сиз холестеринни дори воситаларисиз пасайтиришни истасангиз, у ҳолда спиртли ичимликлар истеъмолини чекланг. Холестерин миқдори аномал равишда кўп бўлишига яна бир сабаб - чекиш. Бу зарарли одат “яхши холестерин” даражасининг пасайишига олиб келади ва диабет ҳамда қон босимининг ошиши каби касалликлар хавфини оширади. Мутахассисларнинг аниқлик киритишича, инсон чекишни ташлаганида унинг "яхши холестерини" кўпаяди.

Буларнинг барчаси - соғлиқни яхшилашнинг энг оддий усуллари. Одатлар ва турмуш тарзини ўзгартириш нафақат холестерин даражасини пасайтиришга, балки умумий саломатликни яхшилашга ҳам ёрдам беради.

Манба: Кун.уз




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 105
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 271
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 180
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 247
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 182
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 62
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 88
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар