«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 17:08
ЎЗO‘Z

Ҳақиқатан ҳам ёғлар зарарлими? Ёлғонларни фош қиламиз

27 мар, 13:04 16 174 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳақиқатан ҳам ёғлар зарарлими? Ёлғонларни фош қиламиз Организмга овқатлар билан кираётган ёғлар тўғрисида кўп гаплар айтилади. Булардан баъзилари мутлақо асоссиз бўлса, бошқалари эса маълум бир ҳолатлардагина тўғридир.

1-ёлғон: ҳайвон ёғлари қондаги холестерин даражасини оширади

Ёғлардан, шу жумладан ҳайвон ёғларидан ҳақиқатан ҳам холестерин синтезланади. Лекин бу фақат ортиқча истеъмол қилинган ҳолларда юз беради. Шуни эсда тутингки, худди шундай жараён углеводлар ортиқча истеъмол қилинганда ҳам содир бўлади.

2-ёлғон: ёғлар истеъмол қилиш ортиқча вазн пайдо бўлишига сабаб бўлади

Вазн йиғиш жараёни сарф қилинаётганидан кўра истеъмол қилинаётган калориянинг кўплиги сабабли юз беради. Ва бу ҳолда озишнинг икки йўли бор: кундузги калорияни пасайтириш ёки ҳаракат фаоллигини ошириш.

Агар сиз биринчи йўлни танласангиз, буни айнан ёғлар ҳисобига амалга ошириш осонроқ, чунки 1 грамм ёғ 1 грамм оқсил ёки углеводга қараганда 2 марта калориялироқдир. Лекин буни қилмаганингиз маъқул, чунки ёғ етишмаслик ҳолларида организм ўзидаги захираларни сақлашга ҳаракат қилади ва сиз одатдаги овқатланишга ўтганингиздан кейин уларни яна қайтадан йиға бошлайди.

3-ёлғон: ёғлар — юрак-томир касалликларининг асосий сабабчиси

Юқорида эслатганимиздек, ёғлар холестерин даражасининг юқори бўлишига сабабчи эмас. Умуман олганда, кўтарилган холестерин — бу юрак-томир касалликлари сабабидан эмас, балки артериялардаги яллиғланиш жараёнлари оқибатида пайдо бўлади.

Бундай жараёнларни чекиш ва ўтириб ишлаш тарзидан тортиб, шакарни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш каби омиллар келтириб чиқариши мумкин.

Манба: «Дарё»




Мавзуга оид янгиликлар
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 194
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 146
  • Ҳатто мева мумкин эмас: жигар учун зарарли уч одат 29 апр, 20:30 314
  • Асаб толаларини мустаҳкамлашда муҳим бўлган витаминлар 29 апр, 14:16 126
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 99
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Бўлимлар