«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:46
ЎЗO‘Z

Тошкентлик талаба рашк сабабли севган қизини пичоқлади

17 мар, 12:59 11 504 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентлик талаба рашк сабабли севган қизини пичоқлади Бу каби аянчли ҳолатлар тўғрисида Тошкент шаҳар ИИББ томонидан навбатдаги "пайшанбалик" доирасида ўтказилган матбуот брифингида маълумот берилган, деб ёзади Соф.уз сайти.

"Ҳафта давомида вояга етмаганлар ўртасида олтита оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилганлиги аянчли ҳолат. Ана шундайлардан бири 2017 йилнинг 10 март куни соат 11:30 ларда содир бўлди. 1995 йилда туғилган Тошкент Давлат техника университети 1-курс талабаси Тошкентдаги коллежлардан бирининг ўқувчисини рашк сабабли, ошхона пичоғи билан танасининг турли қисмига бир неча маротаба жароҳат етказган. Маълумотларга кўра, қизнинг ҳаёти хавф остида эмас", — дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Шайҳонтоҳур туман прокуратураси томонидан жиноят кодексининг 25, 97-моддалари, яъни қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш жинояти билан иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолатда аниқланишича талаба йигит севгилисининг телефонини текшириб, уни ундан бошқа одамлар билан гаплашаётганини билиб қолган, ва бу ҳолат бир неча бор такрорлангач жаҳл устида уни пичоқлаган. Ўзи эса уксус ичиб ўртоғига телефон қилган. Маълумотларга кўра, қизнинг ҳаёти сақланиб қолган.

Ҳафта давомида шунингдек 4 нафар коллеж ўқувчиси икки нафар тенгдошини дўппослаб, улардан бирининг бел соҳасига ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказгани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 104-моддаси, яъни безорилик оқибатида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 51
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 109
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар