«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 08:09
ЎЗO‘Z

Дарахт куртаклари нималарга даво?

17 мар, 01:11 16 770 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дарахт куртаклари нималарга даво? Айни вақтда ўлкамизда баҳор. Дарахтлар аста-секинлик билан куртак чиқариб, барг ёзишга, гуллашга тайёргарлик кўрмоқда.

Эътиборингизга дарахт ва ўсимлик куртакларининг доривор хусусиятлари ҳақида маълумот берамиз.

Қадимдан дарахт куртаклари турли касалликларни даволаш учун қўлланилган. Уларнинг ҳар бири муайян дардга даво саналган.

Настарин куртаклари

Настарин куртаклари қанд касаллиги, ошқозон ишининг яхшиланишида самарали натижа беради.

Ушбу куртаклар таркибида тери ошловчи , биофлавоноид моддалар жуда кўп. Бир неча дона настарин куртагини чайнаш ошқозон фаолиятини яхшилайди.

Қайин дарахти куртаклари

Ҳалқ табобатида қайин куртаклари фитотерапевтик восита сифатида тан олинган. Куртаклар ошқозон, бўғим ва саратон касалликларини даволовчи дамламалар таркибига доимий равишда қўшилади.

Олча куртаклари

Қалқонсимон без касалликларини даволашда яхши самара беради. Бир ҳафтада бир марта бир неча олча куртакларини чайнаш орқали касалликни осон енгиш мумкин.

Игнабаргли дарахтлар

Уларнинг куртаклари ўпка-бронх йўлари касалликларини даволашда қўлланилади. Яшил ва етилмаган конуссимон арча меваларидан болаларга мураббо тайёрлаб бериш ҳам йўтал ва сурункали йўтални кетказишда ёрдам беради.

Олма дарахти

Одатда, баҳорнинг маълум ойларида олма дарахти куртаклари кесиб ташланади. Агар фарзандингизда бош оғриғи, ваҳима, дудуқланиш кабилар кузатилаётган бўлса, кесиб ташланган шохчалардан ажойиб доривор восита тайёрлаш мумкин.

Бунинг учун, кесилган шохларнинг кичиклари куртаклари билан бирга сирли идишга солиниб, сариёғ билан бироз қайнатилади. Совигач, у малҳам дорига айланади. (Малҳам дорини тайёрлаш учун 100 грамм куртакли шоҳлар устига 200 грамм сарёғ солинади).

Юқорида санаб ўтилган касалликлар кузатилганда, малҳам дори бошнинг чакка қисмига кам-камдан суртилади.

Шунингдек гинекологик касалликларда ҳам ушбу “маз”дан фойдаланиш мумкин.

Терак

Унинг куртаклари эркакларда кузатиладиган қатор касалликларни даволашда ишлатилади. Куртакли кичик шохлардан 100 грамм олиниб, устидан спирт қўйилади. Сўнг янги ой яиққан кундан бошлаб, 14 кун қороғу жойда сақланади.

Белгиланган муддат ўтгач, ҳар куни 10-15 томчидан ичиш тавсия этилади.

Наъматак, дўлана, қора мевали четан (рябина) дарахтлари

Уларниг куртаклари қон томир фаолиятини яхшилаш ҳамда кўз нури хиралигини даволашда муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун ўсимликнинг бир неча дона куртагини ҳар куни ейиш мақсадга мувофиқ.

Қорағат дарахти

Бошқа дарахтлар билан бирга, баҳорда қорағат дарахтининг шохлари ҳам кесилади. Унинг куртаклари аллергияга қарши яхши дори воситаси бўлиб, уни истеъмол қилиш организмнинг умумий ҳолатини яхшилайди.

Манба: Qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Метаболизмни тезлаштиришга ёрдам берадиган 8 та маҳсулот 17 мая, 14:28 106
  • Қулоқ шанғиллаши юрак-қон томир касалликлари аломати бўлиши мумкин 16 мая, 20:08 93
  • D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари 16 мая, 10:12 116
  • Организмда магний микроэлементи танқислигининг 5 та белгиси 15 мая, 23:34 141
  • Нима учун кўнгил айниб, бош айланади? 14 мая, 17:58 94
  • Ейдиган овқатларимиз, иссиқ чой саратонга сабаб бўладими? 14 мая, 15:43 163
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украинанинг Харьков вилоятидан 10 минг нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди 19 мая, 00:50 78
  • Гутерриш: Яқин Шарқ фақат Фаластин давлати тузилгандан кейин тинчланади 19 мая, 00:32 61
  • Бишкекда юз берган тартибсизликларда 29 киши яраланди, 10 киши ҳибсга олинди 19 мая, 00:26 221
  • Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди 18 мая, 23:23 25
  • Владимир Путин ҳарбий раҳбариятни нега алмаштирди? 18 мая, 22:56 224
  • Тошкент вилоятида 5 ёшли бола сув крани учун ўрнатилган кичик ўрага тушиб кетди 18 мая, 22:30 49
  • Афғонистоннинг Ғор вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди 18 мая, 22:05 56
  • Суперлига. “Олимпик” сафарда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дурангга имзо чекди 18 мая, 21:54 102
  • Украина АҚШдан Россия ҳудудига зарба беришда ёрдам сўради 18 мая, 21:00 186
  • Россия кучлари Харьков вилоятининг Старица ҳудудини эгаллади 18 мая, 20:33 237
  • Россия билан яна бир йўналишда стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди 18 мая, 20:10 84
  • Роберт Де Ниро бир ёшли қизи ҳақида: “Мени шартсиз яхши кўрадиган ягона инсон” 18 мая, 19:43 111
  • Бўлимлар