«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:42
ЎЗO‘Z

Тошкентда 31 мактаб ва 5 коллеж ўқувчилари “Синий кит” ўйини иштирокчилари

09 мар, 22:08 8 874 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда 31 мактаб ва 5 коллеж ўқувчилари “Синий кит” ўйини иштирокчилари Бугунги кунда ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, энг ачинарлиси, уларнинг Интернет ижтимоий тармоқларида оммалашиб бораётган “Синий кит” ва бошқа шу каби ўз жонига қасд қилиш даражасигача олиб борувчи ўйинларга кириб кетаётганлиги барчани ташвишга солмоқда.

Тошкент шаҳар ички ишлар идоралари томонидан олиб борилаётган “Давомат” тадбирлари давомида ҳар бир ўқувчи-ёшларнинг уяли телефон аппарати текширилганда, 31 та мактаб ва 5 та коллеж ўқувчилари “СИНИЙ КИТ” ўйини иштирокчиларига айланганлиги аниқланди. Тошкент шаҳар ИИББда ўтказилган матбуот брифингида ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев шу ҳақда маълум қилди, деб ёзади Kun нашри.

Бу каби ўйинларга илакишиб қолган ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида профилактик суҳбатлар ўтказилди, уларга малакали психологлар бириктирилиб, кузатув остига олинди. Ҳозирги кунда барча вояга етмаганлар ўртасида бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида барча таълим муассасаларида сайёр учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

Бундай салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида таълим муассасаларидаги давомадлар, ўқувчи ва талабалар томонидан дарс жараёнларини ўзлаштириб бориш ҳолатини ўрганиш мақсадида, пойтахт ҳудудидаги 322 та мактаблардан 26 тасида, 78 та коллеж ва 41 та лицейлардан 18 тасида “Давомат” тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, 9 март куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида бўлиб ўтган профилактика тадбирларида Кун.uz сайти мухбири ҳам бевосита иштирок этди. Жумладан, Яшнобод тумани “Меҳмонхона хўжалиги” коллежида ўтказилган “Давомат” тадбири гувоҳи бўлди.

Аммо, таълим муассасаларининг ўқувчи ёшлари, уларнинг ота-оналари ўртасида олиб борилаётган тушунтириш ва профилактика тадбирларига қарамасдан 217 нафар мактаб, 306 нафар коллеж, 27 нафар лицей ўқувчилари турли сабабларга кўра дарс машғулотларида қатнашмаётганлиги аниқланди.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, 69 та таълим муассасаларида ўқитувчи ва мураббийлар, ота-оналар иштирокида сайёр муҳокамалар ўтказилди, 27 нафар ота-оналарга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар