«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 16:13
ЎЗO‘Z

Давомат пастлиги сабаб 23 та таълим муассасаси раҳбарларига чора кўрилди

04 мар, 08:57 8 539 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Давомат пастлиги сабаб 23 та таълим муассасаси раҳбарларига чора кўрилди 23 февраль – 2 март кунлари Тошкент шаҳридаги умимий ўрта таълим мактаби, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 723 нафар ўқувчи бесабаб дарс қолдиргани аниқланди. Бу ҳақда “Qalampir” нашри хабар берди.

Таълим муассасаларидаги давоматлар, ўқувчи ва талабалар томонидан дарс жараёнларини ўзлаштириб бориш ҳолатини ўрганиш мақсадида пойтахт ҳудудидаги 322 та мактаблардан 30 тасида, 41 та академик лицейлардан 21 тасида, 78 та касб-ҳунар коллежларида давомат тадбирлари ўтказилган.

Таълим муассасаларининг ўқувчи ёшлари, уларнинг ота-оналари ўртасида олиб борилаётган тушунтириш ва профилактика тадбирларига қарамасдан 368 нафар мактаб, 31 нафар академик лицей, 324 нафар касб-ҳунар коллежи ўқувчилари турли сабабларга кўра дарс машғулотларида қатнашмаётгани аниқланган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаев келтирган маълумотларга қараганда, бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида 85 та таълим муассасаларида ўқитувчи ва мураббийлар, ота-оналар иштирокида сайёр муҳокамалар ўтказилган, 36 нафар ота-оналарга нисбатан ва 23 та таълим муассасалари раҳбарларига нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилган.

Бундан ташқари, ёшларни “оммавий маданият” ниқоби остидаги ёт ғоялардан асраш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудидаги 17 та интернет-клубда рейд ўтказилиб, 19 нафар ўқувчилар дарс вақтида, 2 нафар вояга етмаганлар тунги вақт соат 22:00 дан сўнг интернет-клубда ўтиргани аниқланган.

Қонун бузган интернет-клуб маъмуриятига ҳамда ота-оналарга нисбатан маъмурий жазо чоралари кўрилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 12
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 12
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 155
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Бўлимлар