«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 12 2021, 21:29
ЎЗO‘Z

Уйини сотмоқчи бўлганлар ортиқча қоғозбозликлардан озод бўлишди

02 мар, 19:24 7 255 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Уйини сотмоқчи бўлганлар ортиқча қоғозбозликлардан озод бўлишди Давлат нотариал идоралари фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон “Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ жараёнларни автоматлаштириш, кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланганлиги ёки хатланганлиги бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек нотариал ҳаракатларни амалга оширишда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан давлат хизматлари кўрсатишни назарда тутувчи “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимини амалга киритиш ҳақидаги таклифига розилик берилди.
Шунингдек, мазкур қарор билан Кўчмас мулкни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини тасдиқлаш Тошкент шаҳрида – 2017 йил 1 июлдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида – 2018 йил 1 июлдан бошлаб амалга оширилиши белгиланди.

Қайд этиш лозимки, қонун ҳужжатларига мувофиқ кўчмас мулкларнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини нотариал тасдиқлашда жисмоний ва юридик шахслар солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергиядан қарздорлик йўқлиги ҳақидаги маълумотномаларни, шунингдек, кадастр хизматининг бино ва иншоотларнинг тегишлилиги ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши лозим. Ушбу маълумотларни йиғиш учун турли ташкилотларга борган ҳолда фуқаролар кўп вақт сарфлайди. Бунда ушбу маълумотномаларни олиш учун коммунал хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотларга шахсни тасдиқловчи ҳужжат, кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат, уй ҳужжатидан кўчирма, квартира ичидаги иссиқлик таъминоти тизимининг текшириш далолатномаси ва бошқа шу кабилар тақдим этилиши лозим.

Ҳукуматнинг мазкур қарори билан солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергия бўйича қарздорлик йўқлиги, бино ва иншоотларнинг тегишлилиги ҳақидаги маълумотларни фуқаролар томонидан қоғоз кўринишида йиғиш амалиётига чек қўйилди. Бунинг ўрнига эса ушбу маълумотларни нотариуслар идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали аниқ вақт режимида мустақил олиши белгиланди.

Бундан ташқари, Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун тўланадиган давлат божи ва бошқа тўловларни электрон тарзда амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали битимлар лойиҳаларини тайёрлаш, нотариал ҳаракатлар ҳақида тушунтиришлар олиш ва нотариус қабулига олдиндан ёзилиш учун мурожаат қилиш механизми жорий қилиш каби топшириқлар берилди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Давлат хавфсизлик хизматининг байроғи ва герби билан танишинг 14 мар, 22:58
  • «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» (+видео) 28 фев, 22:30
  • 22 августдан қиймати 50 000 сўм бўлган янги пул банкноти муомалага чиқарилади 14 авг, 17:38
  • 10 минг сўмлик банкнотлар 10 мартдан бошлаб муомалага чиқарилади 03 мар, 19:10
  • Кремль Ислом Каримовнинг саломатлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди 30 авг, 14:01
  • 2015 йил охиригача Ўзбекистоннинг барча йирик компаниялари тўлиқ равишда ахборот технологиялари билан таъминланади 05 янв, 13:21
  • Сўнгги янгиликлар
  • Муборак арафа кунлари ота фарзанди учун 7 ойлик алимент пулларини тўлади 12 мая, 20:47 0
  • Ҳокимликдан тадбиркор фойдасига қарздорлик ундириб берилди 12 мая, 20:25 0
  • Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдаги қатор кўчалар вақтинчалик ёпилади 12 мая, 19:56 5
  • Карамнинг қандай фойдали хусусиятлари бор? 12 мая, 19:18 41
  • Тошкентда синглисини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллаган аёлга суд ҳукми ўқилди 12 мая, 18:36 106
  • Роналдунинг агенти унинг хизматларини АПЛ клубига таклиф қилмоқда 12 мая, 18:00 120
  • «Спутник V» қачондан оддий аҳолига қўлланилиши маълум қилинди 12 мая, 17:11 121
  • Неймар Месси билан эмас, Роналду билан ўйнашни орзу қиляпти 12 мая, 16:50 315
  • 1 сентябрга қадар тун-у кун ишлайдиган савдо-кўнгилочар кўчалар пайдо бўлади 12 мая, 16:16 298
  • Президент озиқ-овқат нархи ошиб кетаётганини танқид қилди 12 мая, 15:38 610
  • Президент: Мактабларга 4 йилда жуда кўп эътибор бердик, аммо муаммолар ҳали кўп 12 мая, 15:05 327
  • Бўстонлиқда «Қизил китоб»га киритилган айиқ ўлдирилди. Овга Экология қўмитаси раҳбари рухсат берган 12 мая, 14:32 564
  • Бўлимлар