«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 08:27
ЎЗO‘Z

Мексикаликлар Трамп туфайли АҚШ билан чегарада “жонли девор” ташкил этишди

18 фев, 11:23 6 748 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мексикаликлар Трамп туфайли АҚШ билан чегарада “жонли девор” ташкил этишди АҚШ билан чегарада жойлашган Сьюдад-Хуарес шаҳрида жума куни минглаб мексикаликлар “жонли девор”ни ташкил этишди. Бу президент Дональд Трампнинг чегарада девор қуриш борасидаги режаларига қарши норозилик сифатида амалга ошди, деб ёзади Kun.uz сайти.

Акцияда таниқли сиёсатчилар, хусусан Демократик инқилоб партияси асосчиси ва мамлакат президентлигига уч карра номзод Куаутемок Карденас ҳам иштирок этди. Excelsior’нинг таъкидлашича, норозилик намойишига чегара олдидаги Чиуауа штати губернатори Хавьер Корраль, Сьюдад-Хуарес ҳокими Армандо Кабада ва Американинг Эль-Пасо шаҳри ҳокими Оскар Лизерлар ҳам келган.

Намойишчилар қўлида атиргул бўлган, улар гулларни қўшни мамлакат аҳолисига қараб силкитишган. “Биз деворга дўстлик девори билан қарши чиқамиз, турли овозлар битта жойга йиғилса, ягона товуш пайдо бўлади, турли қўллар бир-бири билан боғланса, бу биз биргаликда эканимиздан дарак беради”, - дея маълум қилди Чиуауа губернатори Корраль.

АҚШ ва Мексика муносабатлари Трамп ҳокимият тепасига келгач жиддий равишда кескинлашди. У президентлик лавозимига киришганидан сўнг Мексика билан чегарада девор қуриш ҳақида кўрсатма берди. Трамп Мехико бу қурилишнинг барча сарф-харажатларини қоплаши керак, деб ҳисобламоқда, аммо Мексика президенти буни кескин рад этди.






 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Трамп деворининг намунасини оддий темир арра билан бузишга муваффақ бўлинди 11 янв, 08:36
  • Туркия Сурия билан чегарада 564 километрлик девор қурилишини якунлади 10 июн, 09:27
  • Трамп дунёнинг энг хавфли мамлакати номини эълон қилди 19 янв, 08:31
  • Доналд Трамп: «Ёлғон маълумотларга эмас, менга ишонинг» 26 апр, 14:42
  • Мексика билан чегарада девор қуришда кўплаб компаниялар иштирок этмоқчи 14 мар, 18:14
  • АҚШда Мексика билан чегарада девор қуришни режалаштириш бошланди 08 фев, 08:19
  • Сўнгги янгиликлар
  • Даврон Файзиев: Икки муносиб жамоанинг тўқнашуви ва аристократча якун 06 мая, 04:22 483
  • Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман" 06 мая, 04:11 425
  • ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда 06 мая, 02:40 707
  • Ўзбекистонда ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод қилинганидан сўнг қарийб икки баравар ошди 06 мая, 00:16 1 443
  • Божхоначилар қонунбузарликка чек қўйишди 05 мая, 23:55 744
  • Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилди 05 мая, 23:30 886
  • Божхоначилар 550 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини тўхтатиб қолишди 05 мая, 23:03 813
  • Ҳайдовчилар уч хил ҳужжатни кўрсатиш мажбуриятидан озод бўлади 05 мая, 22:44 1 559
  • Қинғир режа амалга ошмади 05 мая, 22:22 1 056
  • Солиқ органлари ходимларни тўғридан тўғри ишга қабул қилиши тартиби бекор қилинади 05 мая, 21:52 1 566
  • Францияда эр кўчанинг ўртасида хотинини тириклайин ёқиб юборди 05 мая, 21:33 1 838
  • Бахтиёр Ашурматов: "Афсуски, футболда кўп мураббийларга, мухлисларга ёки журналистларга ҳозирги кун ютуғи керак" 05 мая, 21:03 1 035
  • Бўлимлар