«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:00
ЎЗO‘Z

Skoda компаниясининг собиқ бош дизайнери BMW дизайни билан шуғулланади

09 фев, 11:51 6 775 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Skoda компаниясининг собиқ бош дизайнери BMW дизайни билан шуғулланади Германиянинг дунёга машҳур BMW компанияси ўзининг фуқаролар учун моделлари дизайни билан шуғулланувчи мутахассисни танлади. Бу лавозимга Skoda компаниясининг собиқ бош дизайнери Йозеф Кабан лойиқ кўрилди. У янги вазифасида Карим Ҳабиб ўрнини эгаллайди, деб ёзади Кун нашри.

M- ва i-моделларининг ташқи кўринишлари билан эса Домагой Дукеч шуғулланади. У 2010 йилдан буён BMW компаниясида ишлайди, бунгача айрим моделларнинг экстерьерларига масъул бўлган, хусусан, BMW i бўлимида фаолият юритган.

Кабан ҳам, Дукеч ҳам BMW компаниясига қарашли барча бўлинмаларнинг бош дизайнери Адриан ван Хойдонкка бўйсунади.

Карим Ҳабиб 2012 йилдан BMW шеф-дизайнери бўлиб ишлаган. Тахминларга кўра, унинг янги иш жойи ҳам автомобиль саноати билан боғлиқ, аммо қайси компания экани ҳозирча номаълум.

Йозеф Кабан BMW компаниясига қадар Volkswagen концернига тегишли компаниялар моделларининг дизайни билан шуғулланган. Хусусан, у Skoda Octavia, Kodiaq ва Superb, Volkswagen Lupo ҳамда Bugatti Veyron моделлари чизмасида иштирок этган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 134
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 170
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 136
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 273
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 172
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 168
  • Бўлимлар