«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:26
ЎЗO‘Z

Эрон Трампга 10 февраль куни жавоб қайтаради

07 фев, 22:59 8 951 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эрон Трампга 10 февраль куни жавоб қайтаради Эрон Ислом Республикаси диний раҳнамоси, Эрон қуролли кучлари бош қўмондони оятуллоҳ Али Хоманаий мамлакат АҚШ томонидан таҳдидларга 1979 йилги инқилобга 38 йил тўладиган 10 февраль куни жавоб берилишини айтиб ўтди. Бу ҳақда Press TV телеканалига асосланиб Кун нашри маълум қилди.

«Ҳеч бир душман Эрон халқини парчалаб юбора олмайди», деган раҳнамо. У Эрон Вашингтоннинг таҳдидларига ислом инқилоби байрамида жавоб қайтарилишини таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ИШИД ортида туради, Ироқ ва Суриядаги урушлар эса Эрон зарарига ишлайди.

Эрон ва АҚШ муносабатлари Дональд Трампнинг маъмурияти олиб бораётган сиёсат туфайли яна ёмонлашди. АҚШнинг янги президенти Эрон билан муносабатларда аввалги президент Барак Обама каби "юмшоқкўнгил" бўлмаслигини маълум қилди. У Эрон билан 2015 йилда имзоланган ядровий келишувни танқид остига олди.

Ўтган ой охирида Трамп эронликларнинг АҚШга киришини вақтинчалик чеклаш назарда тутилган фармонини имзолади. Эрон томони ҳам бунга жавобан америкаликларга виза беришни тўхтатди.

4 февраль куни АҚШ Эрон билан муносабатлар таранглашгани туфайли Яман қирғоқлари яқинида ҳарбий кемасини жойлаштирди.

Ундан олдинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг ракета синовларига ҳарбий жавоб берилишини истисно этмаганди.

5 февраль куни Дональд Трамп Эронни «биринчи рақамли террорчи давлат» деб атаб, Теҳронни АҚШни мутлақо ҳурмат қилмасликда айблади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 0
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар