«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 11:39
ЎЗO‘Z

Америкалик олимлар уйқунинг мақсадини аниқлашди

03 фев, 15:19 8 232 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Америкалик олимлар уйқунинг мақсадини аниқлашди Уйқунинг мақсади - инсонга ортиқча нарсаларни унутиб, яхшиларини эслаб қолишга ёрдам бериш. 2 февраль куни Science журналида чоп этилган янги илмий ишлар "синаптик гоместаз гипотезаси" номи билан машҳур бу назарияни тасдиқлайди, деб ёзади Кун.уз сайти.

Ҳисоботлардан бирида гипотеза муаллифлари, Висконсин университети мутахассислари Жулио Тонони ва Кьяра Сирелли синапслар (асаб импульсини узатиш жойлари) ҳажми ва шаклини ўрганишга оид тажриба ҳақида маълумот беришган, тажриба сичқонларда ўтказилган. Маълум бўлишича, уйқудаги жониворларда бундай алоқа зоналари тетик кишиларга қараганда 18 фоизга кам бўлар экан. Бундай тафовут мутахассисларнинг ўзларини ҳам ажаблантирди.

Иккинчи ҳолатда Жонс Ҳопкинс университети ходими Грем Диринг худди шу гипотезани синаш учун сичқонлар миясидаги протеинларни ўрганган. Натижада шартли белги олган Homer1A протеини топилган - у уйқу вақтида синапсларнинг "кесилиши"да муҳим роль ўйнайди. Генетик жиҳатдан ўзгартирилган сичқонларда ўтказилган тажрибалар ёрдамида олимлар Homer'нинг мавжудлиги ёки йўқлиги кемирувчилар хотирасига сезиларли таъсир кўрсатганини тасдиқлашга муваффақ бўлишди. Хусусан, тадқиқот муаллифларининг баҳоларига кўра, мазкур протеинсиз уйқу жараёни сичқонларнинг қўрқинчли хотираларини ўчирмаган. Назорат гуруҳида эса уйқудан кейин қўрқув йўқолгани маълум бўлган.

The New York Times газетаси бу тадқиқотларни баҳолар экан, бошқа мутахассислар "янги натижалар синаптик гоместаз гипотезасининг сўзсиз исботи ҳисобланмаслиги"ни таъкидлаб ўтган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 2
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 266
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 155
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 241
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 131
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 1
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 3
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 8
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 91
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 14
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Бўлимлар