«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:43
ЎЗO‘Z

Dreamworks асосчиларидан бири янги медиалойиҳалар сармоясига 600 млн доллар маблағ киритди

28 янв, 14:54 6 296 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Dreamworks асосчиларидан бири янги медиалойиҳалар сармоясига 600 млн доллар маблағ киритди WndrCo компанияси Dreamworks киностудияси асосчиларидан бири Жеффри Катценберг янги медиалойиҳаларни молиялаштириш учун 591,5 млн доллар сармоя ажратди. Бу ҳақда «Variety WndrCoга» асосланиб «Кун.уз» хабар берди.

WndrCo Барри Диллернинг медиа, кўнгилочар ва саёҳат соҳасидаги лойиҳаларга сармоя киритувчи IAC компаниясига ўхшаб ишлашни бошлайди. Шу ўринда, IAC компанияси Vimeo, About.com ва CollegeHumor'даги улушларга эгалик қилади.

Молиялаштириш босқичида 18 сармоячи иштирок этган, уларнинг номи ҳужжатларда ошкор этилмаган. Сармояларнинг энг кам қиймати 25 млн долларни ташкил этади. Variety маълумотига кўра, WndrCo 700 млн доллардан ортиқ маблағ киритишни режалаштирган.

WndrCo Беверли-Хиллзда рўйхатдан ўтган. Катценберг ҳужжатда WndrCo менежери сифатида кўрсатилган. Шунингдек, компания ходимлари орасида DreamWorks Animation студиясининг собиқ президенти Энн Дейли ва Dropbox собиқ молиявий раҳбари Суджей Жесв ҳам санаб ўтилган.

1984-1994 йилларда Жеффри Катценберг The Walt Disney Company директорлар кенгашини бошқарган. 1994 йилда Катценберг Стивен Спилберг ва Дэвид Геффен билан биргаликда DreamWorks SKG кинокомпаниясига асос солади. У 2004 йилда алоҳида компания бўлиб ажралиб чиққан Dreamworks Animation'га раҳбарлик қилган.

2016 йилнинг апрелида Comcast корпорациясига тегишли NBCUniversal компанияси Dreamworks Animation'ни 3,8 млрд доллар қийматида ўзлаштириб олди. Битим якунига кўра, Катценберг AwesomenessTV ва Nova медиалойиҳаларининг ривожланиши билан шуғулланувчи DreamWorks New Media номи остидаги янги компанияни бошқара бошлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 37
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 549
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 345
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 455
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар