«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:58
ЎЗO‘Z

Жаҳон банки Ўзбекистон бизнесига миллиардлар ажратади

20 янв, 11:50 6 958 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳон банки Ўзбекистон бизнесига миллиардлар ажратади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича вице-президенти Сирил Мюллерни қабул қилди.

"Сизнинг Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш масаласига шахсий эътиборингизни юқори баҳолайман. Ўтган йили 2020 йилга қадар қабул қилинган мамлакат дастури учун миннатдорчилик билдираман", — деди Мирзиёев Мюллер билан бўлиб ўтган учрашувда.

Шунингдек, Президент Ўзбекистон ва ЖБ орасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. "Яқинда биз Жаҳон банки билан миллионлар (доллар) ҳақида гаплашган бўлсак, бугун миллиардлар ҳақида гаплашмоқдамиз", — деди Мирзиёев.

Мюллер эса ўз навбатида Ўзбекистонда кичик бизнесни жадал ривожлантириш, қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш бўйича яқинда қабул қилинган чора-тадбирлар ғоят муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади. Томонлар шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари хусусида фикр алмашишди, шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишнинг асосий йўналишларини муҳокама қилдилар, деб ёзади Кун.уз сайти.

Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши 2016 йилнинг июлида Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг янги концепциясини ишлаб чиқди. Хусусан, ЖБ Ўзбекистондаги умумий қиймати 4 миллиард доллар бўлган 27та устувор лойиҳа учун 3 миллиарддан ортиқ маблағни захирага сақлаб қўйган эди.

Ўзбекистон Жаҳон банкига 1995 йилда аъзо бўлган. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон ушбу ташкилотдан хусусийлаштириш, молия соҳасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини модерназация қилиш, электр энергетика, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларига мўлжалланган 33та лойиҳа учун умумий ҳисобда деярли 2,8 миллиард доллар кредит олган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 90
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 100
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 93
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 159
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар