«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 06:55
ЎЗO‘Z

Шаҳзода Матчонова: «пластик жарроҳлик ёки киприк улашларга қарши эмасман, аммо…»

13 янв, 22:01 9 471 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шаҳзода Матчонова: «пластик жарроҳлик ёки киприк улашларга қарши эмасман, аммо…» Актриса Шаҳзода Матчонова гўзаллик ҳақидаги мулоҳазалари билан бўлишди: —«Мен учун гўзаллик, бу биринчи навбатда, инсоннинг ўзини қандай тутишида! У атрофдагилар билан ўзини қандай тутяпти? Агар у кимлигидан қатъий назар, бошқаларга, ҳурмат билан муомала қилса, масалан, машҳур инсон биланми, ёки оддий сотувчи биланми, ҳамма билан ажратмай, бирдек яхши муносабатда бўлса, демак, шу инсонда инсоний гўзаллик бор, деб ҳисоблайман! Мен учун гўзаллик бу, биров инсонга қўпол муносабатда бўлса ҳам, унга нисбатан шундай муносабатда жавоб қайтармаслик, унинг даражасигача тушиб, унга жавобан паст кетмаслик, мана шуни ҳам мен гўзаллик, деб ҳисоблайман! Чинакам гўзаллик, бу бошқаларга бўлган муносабатда, муомалада намоён бўлади! Баъзилар гўзалликни фақат чиройли юзда бўлади, дейишлари мумкин. Аммо, ҳозир юз гўзаллиги муаммо эмас! Бир нечта укол, ёки пластик жарроҳлик билан гўзал бўлиш қийин эмас! Тўғри, гўзал суратга узоқ вақт тикилиш мумкин, аммо унда мазмун ҳам бўлиши керак! Дунёда гўзал инсонлар кўп, айниқса ҳозир маблағ билан гўзал бўлиш имкони бор, ҳамма бирдек гўзаллашмоқда! Юзи гўзал инсонларни топиш жуда осон, аммо қалбан, ҳаракатлари, муомаласи, муносабат тарафлама гўзал инсонларни топиш қийин! Ундайлар афсуски, жуда кам учрайди. Айниқса, инсон ҳасадгўй бўлмаса, ҳақиқий гўзаллик мана шунда! Агар инсонда ҳасад бўлса, юраги қора бўлиб, кўнглида “мана бу билан муносабат ўрнатса бўлади, бу билан йўқ”, деб одам ажратса, “чунки, бу бадавлат, бунисини мавқейи бор, буниси эса оддий одам” деб, танлаб ўтирса, унинг қандайлиги барибир билиниб қолади! Минг пластик жарроҳлик қилдирмасин, минг гўзал бўлмасин, қалбан хунуклиги, ҳасадгўйлиги, барибир ҳатти-ҳаракатларида намоён бўлиб қолади! Мен ўзим шахсан, пластик жарроҳлик ёки киприк улашларга қарши эмасман, аммо, менимча, инсонлар ташқи гўзалликка зўр берган ҳолатда, энг муҳими қалб гўзаллиги ҳақида унутиб қўйишмоқда. Одатда аёллар, эркак киши учун, ташқи гўзаллик муҳим, деб ўйлашади. Йўқ, ақлли эркак учун, биринчи ўринда қалб гўзаллиги, тарбия, билим, ташқи гўзалликдан аввал муҳимроқ бўлади.

Сиз учун гузаллик нимада?» — деб мурожаат этади Шаҳзода Матчонова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Манба: Diydoraziz.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 281
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 324
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 120
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 442
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 140
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 0
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 187
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 90
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 176
  • Бўлимлар