«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:43
ЎЗO‘Z

Организмда туз етишмаслиги қандай оқибатларга олиб келади?

05 янв, 16:20 11 200 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Организмда туз етишмаслиги қандай оқибатларга олиб келади? Ҳаммамиз тузли овқатларни кўп истеъмол қилиш организмга зарар келтириши тўғрисида яхши биламиз. Организмда тузнинг етишмаслиги эса нималарга олиб келишини кўпчилик билмайди.

Туз танқислиги нимага олиб келади?

Асаб фаолиятининг бузилиши

Туз – организмга асаб тизими меъёрий равишда фаолият кўрсатиши учун талаб қилинади. Туз етишмовчилигининг асаблар фаолиятига салбий таъсири натижасида томир тортишиш хуружлари, дезориентация ва оғир беҳушлик ҳолатлари юз бериши мумкин.

Мушакларни бошқаришнинг пасайиши

Организмда туз етишмаслиги – мушаклар ҳаракатини бошқаришнинг пасайишига ҳам олиб келади ва шишлар, оғриқли спазмлар, мушаклар заифлашуви кўринишида номоён бўлади.

Гипонатриемия

Гипонатриемия – организмда туз етишмаслиги оқибатида пайдо бўладиган яна бир касаллик бўлиб, кўнгил айниш, қайт қилиш, иштаҳанинг йўқолиши, чарчаш ва томир тортишиш каби белгилари мавжуд.

Юрак хасталиклари

Туз етишмаслиги холестерин миқдорининг 4,6 фоизга кўпайишига олиб келади. Қон таркибида ёғларнинг йиғилиб қолиши юрак-томир касалликларини келтириб чиқаради.

Мия шиши

Мия шиши – туз миқдорининг камайиши оқибатида пайдо бўладиган энг хавфли касалликлардан бири бўлиб, тезликда ётиб даволанишни талаб қилади.

Бундай ҳолатларга тушмаслик учун нима қилиш керак?

Парҳез соҳасидаги мутахассислар текшириши натижаларига кўра, организмда калий-натрийли алмашинув меъёрини сақлаш учун бир кишига бир суткада 10 граммгача туз керак бўлади.

Тўғри овқатланиш – организм учун талаб қилинадиган туз миқдорининг меъёрини сақлашда ёрдам беради.
белгилари, оқибатида, йўқолиши, чиқаради, томир, келади




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 89
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 253
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 159
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 242
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 377
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар