«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 14:27
ЎЗO‘Z

Иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатни сақлаш бизга нима беради?

04 янв, 13:25 8 178 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатни сақлаш бизга нима беради? «Иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанат» атамаси сўнгги ўн йил ичида кўп бора ишлатилмоқд, бироқ у ўз аҳамиятини йўқотиб, биз ета олмайдиган муаммога айланмоқда. Кўплаб раҳбарлар ходимларининг шахсий ҳаётига эътибор қаратмайди. Қуйида компаниядаги жамоа маданиятининг ўзгаришига таъсир қилувчи сабабларни кўришингиз мумкин.

Бахт даражасини ўлчайдиган Happiness App дастури билан яқинда тажриба ўтказилди. Унинг доирасида 10 000 иштирокчи кунига ҳар соатда улар ўзини қай даражада бахтли ҳис этаётганини қайд этиб борди. Тажриба орқали бахт ҳиссининг энг юқори даражаси ҳар куни тахминан тунги еттида содир бўлган. Бу эса биз айнан оиламиз, дўстларимиз билан суҳбат қураётган ёки шунчаки дам олаётган вақтга тўғри келадиган вақтдир.

Нима сабабдан шахсий ҳаёт ва иш ўртасидаги мувозанатни ушлаб туриш лозим.


1. Стресснинг камайиши

Ишдан ўз вақтида бутунлай озод бўлиш қобилияти (ҳам руҳан, ҳам психологик) стрессни туширишда жуда муҳимдир.

2. Биз ўзимиз ўйлагандек сермаҳсул эмасмиз

The Secret to Happiness тадқиқотига мувофиқ, кўплаб ходимлар ҳар иш жараёнида ўртача ҳисобда қандайдир ҳаракатлар учун 50 дақиқадан вақт сарфлашади. Бу эса иш билан мутлақо боғлиқ бўлмайди.

Шунингдек, тадқиқот ходимлар афтасига 50 соатдан ортиқ ишласа, уларнинг самарадорлиги сезиларли даражада камаяшини аниқлади. Ҳафтасига 55 ва 70 соат ишлайдиган ишчиларнинг самарадорлик кўрсаткичи ҳам бир хил чиқди.

3. Қайта ишлаш ҳам саломатликка зарар

Стрессни ўрганиш бўйича Америка институтининг маълумотига кўра, касбий фаолият орқали орттирилган стресс ҳамда юрак хуружи ўртасидаги боғлиқлик шу қадар каттаки, Нью-Йорк, Лос-Анжелес ва бошқа бир неча шаҳарларда полиция ходимларининг хуружи орттирилган жароҳат билан тенглаштирилмоқда.

4. Аёллар кўпроқ стресс олишга мойил бўлади

Кун давомида ишлайдиган аёллар эркакларга нисбатан катта стрессга йўлиқади. Сабаби улар ишдан сўнг уй юмушлари ва фарзандларга қараш билан мшғул бўлишади

Ходимларга мувозантни ушлашда қандай ёрдам бериш мумкин?


1. Таътиллар вақтида «фойдаланиб қол ёки йўқотасан» ёндошуви

Тадқиқот қайд этишича, мазкур ёндошув ходимлар ўз таътили ва дам олиш кунини ўз вақтида олишига ёрдам беради.

2. Эркин график ёки уйда ишлаш

Society for Human Resource Management томонидан ўтказилган сўровнома уйдан туриб ишлайдиган ходимлар офисда ишлайдиган ҳамкасбларига нисбатан 13 фоизга самаралироқ фаолият юритишини аниқлади.

3. Офис маданияти

Ишдан кейинги мажлислар ходимларингиз уйига ўз вақтида етиб боришига халақит қилмайдими? Мана шу масала ҳақида ўйлаб кўринг. Балки, бу каби иш графиги ходимларнинг ўз оиласига етарлича вақт ажратишида тўсқинлик қилаётгандир.

4. Ўргатиш

Иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатни тўғри ушлаш муҳимлиги ҳақида ходимларга маълумот бериш зарур. Бу борасда турли семинарлар ва вебинарлар ёрдам беради.

Ходимлар барчасини тўғри тақсимлаши учун аввалам бор, раҳбарлар ҳам қоидага риоя қилиши ва тунга қадар офисда қолмай, ўз вақтида уйга кетиши керак. Шунда оилада арзимас хафагарчиликлар ҳам камаяди.

Манба: Xabardor.uz
турли, ичида, айланмоқда, ҳам, ёки, зарар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 215
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 121
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 223
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 352
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 170
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 55
  • Бўлимлар