«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2021, 17:59
ЎЗO‘Z

Академиклар ойлик гонорар оладиган бўлди

04 янв, 00:20 6 734 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Академиклар ойлик гонорар оладиган бўлди 1 январдан эътиборан Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари даромад солиғига тортилмайдиган, энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари (1,5 миллион сўм атрофида) миқдоридаги ойлик гонорар олади. Бу Президентнинг 29 декабрдаги махсус фармонида кўзда тутилган. Бу ҳақда «Газета.uz»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Ҳужжатга кўра, бундан буён ФА ҳақиқий аъзоларини тасдиқлашни мамлакат Президенти президиум ҳамда тегишли илмий мутахассисликлар бўйича ҳақиқий аъзолар тавсиясига кўра амалга оширади.

Бундан ташқари, тегишли вазирлик ва идораларга бир ой мухлат ичида ФА ҳақиқий аъзоларини илмий-маърифий ва ишлаб чиқариш жараёнларига фаол жалб қилиш, уларнинг фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштиришдаги ролини кучайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш топширилди.

Шунингдек, ФА ҳақиқий аъзоларининг илмий-маърифий муассасаларда ҳамда саноат корхоналарида самарали меҳнат қилиши учун зарур шароитларни яратиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Академикларни рағбатлантириш йўллари сифатида уларни ҳар йили Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санатория-соғломлаштириш муассасаларида, шунингдек, Ялта ва Кисловодскдаги «Ўзбекистон» санаторияларида бепул соғломлаштириш кўзда тутилган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент педагогларнинг ойлик маоши ва жамиятдаги мавқеини ошириш бўйича топшириқ берди 18 июл, 00:10
  • Олий таълимда жиддий ислоҳотлар: Уч йиллик бакалавриат, имтиҳонсиз қабул, эҳтиёжга қараб мутахассислик... 06 июн, 12:24
  • "Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" ташкил этилди 18 янв, 13:30
  • Хитой компанияси Ўзбекистонда чинни буюмлар ишлаб чиқаради 19 сен, 11:29
  • Шавкат Мирзиёев тадбиркорларни рағбатлантиришга қаратилган янги қарорни имзолади 02 мар, 17:42
  • Ўзбекистонда ҳарбий саноат мажмуаси барпо этилади 13 янв, 22:28
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мухлислар Галь Гадотни ёзган твити сабаб «Мўъжизакор аёл»дан ҳайдаб юборишни талаб қилмоқда 14 мая, 17:15 0
  • «Ният қилиб сўраётганда ўзингизга чегара қўйманг» — Муҳаммад Али Эшонқулов 14 мая, 16:35 0
  • Йил охиригача япон вакцинаси ҳам фойдаланишга татбиқ этилиши мумкин 14 мая, 16:06 0
  • Рамазон ҳайити муносабати билан одамлар устидан пул сочган йигит ўз қилмишидан пушаймон эканлигини билдирди 14 мая, 15:39 88
  • Муроджон Аҳмадалиев америкалик боксчига қарши жанг ўтказади 14 мая, 15:13 155
  • Ўзбекистонда 15 май куни қандай об-ҳаво кутилмоқда? 14 мая, 14:37 272
  • АҚШда COVID-19’га қарши эмланган фуқаролар ниқоб тақмаслиги ва масофа сақламаслиги мумкин бўлди 14 мая, 14:04 200
  • Бухорода ХIX асрнинг иккинчи ярмида қурилган масжид аниқланди 14 мая, 13:29 184
  • «ОТМларда чет тиллари йўналишидаги факультетларда қабул квоталари оширилади» 14 мая, 12:37 312
  • Тожикистон ҳукумат делегацияси Ўзбекистонга келди 14 мая, 12:14 401
  • Шаҳарларда максимал тезликни пасайтириш таклиф қилинмоқда 14 мая, 11:40 485
  • Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 291 кишида коронавирус аниқланди 14 мая, 11:15 398
  • Бўлимлар