«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 15:13
ЎЗO‘Z

Сохта “Coca-cola” ва “Fanta”лар фош қилинди

29 дек, 14:24 8 043 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сохта “Coca-cola” ва “Fanta”лар фош қилинди Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Жиззах туманида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида сохта тадбиркорлар фош қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасига асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.

Мазкур туманда истиқомат қилувчи К.Бектурдиевнинг (мақоладаги исм-шарифлар ўзгартирилган) яшаш хонадони кўздан кечирилганда, у ўз хонадонида яширин цех фаолиятини йўлга қўйгани аниқланди. Бу ерда қўлбола усулда оддий ичимлик сувига турли синтетик аралашмаларни қўшилган ҳамда ҳосил бўлган суюқлик кислород баллони орқали газланган. Сўнгра “тайёр” маҳсулот “Coca-cola”, “Fanta” каби таниқли савдо белгиларининг ёрлиғи туширилган 1,5 л. ҳажмдаги елим идишларга қуйилган. Шу тариқа контрафакт маҳсулотлар савдо расталарига йўл олган ва харидорларни алдаш йўли билан пуллаб келинган.

Тезкор тадбир давомида ушбу “цех”да қиймати салкам 2 млн. сўмлик қўлбола усулда тайёрланган ва табиийки, истеъмолга яроқсиз 124 дона “Coca-cola” ва 210 дона “Fanta” контрафакт ичимликлари, 1 дона кислород баллони, турли кимёвий аралашмалар ва бошқа воситалар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Шунингдек, Жиззах туманида яшовчи яна бир фуқаро Ж.Болтаеванинг ҳам қинғир қилмишларига чек қўйилди. Амалдаги тартибларга мувофиқ ва холислар иштирокида унинг хонадони кўздан кечирилганда, бу ерда ҳам яширин цех фаолият олиб бораётгани аниқланди. Юқоридаги “хамкасби”дан фарқли ўлароқ Ж.Болтаеванинг тутган йўли бироз бошқачароқ. У бозорда нисбатан арзон бошқа номдаги, яъни “Aqua-cola” ичимликларини “Coca-cola” идишларига қуйиш ва қўшимча газлантириш орқали қимматроқ пуллаш билан шуғулланиб келган.

Ушбу хонадондан, қиймати 1,2 млн сўмдан ортиқ қўлбола усулда тайёрланган, истеъмол учун яроқсиз 213 дона “Coca-cola” ичимликлари ва кислород баллони ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Хабарда айтилишича, ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
кимёвий, хонадондан, яширин, Юқоридаги, Амалдаги, идишларга




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 0
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Бўлимлар