«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2021, 20:25
ЎЗO‘Z

АҚШнинг энг бадавлат машҳур кишилари эълон қилинди

29 дек, 11:28 6 387 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШнинг энг бадавлат машҳур кишилари эълон қилинди Америкалик режиссёр, “Юлдузлар жанги” фильмлари яратувчиси Жорж Лукас Forbes журналига кўра АҚШнинг энг бадавлат машҳур кишилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади, деб ёзмоқда Кун.уз сайти. Рейтинг нашрнинг электрон нусхасида чоп этилди.

Forbes ҳисоб-китобларига кўра, Лукаснинг маблағи тахминан 4,6 миллиард долларга баҳоланди. Режиссёр бу сумманинг асосий қисмини ўзининг Lucasfilm компаниясини The Walt Disney Company корпорациясига 2012 йилда 4,05 миллиард долларга сотиши эвазига олган. Журналнинг таъкидлашича, Лукас Калифорния штатида майдони 24 кв. км бўлган ранчога ҳам эгалик қилади.

Рўйхатнинг иккинчи ўрнида яна бир режиссёр Стивен Спилберг 3,7 миллиард доллар билан қайд этилди. У маблағининг асосий қисмини DreamWorks киностудиясидаги омадли ишлари сабаб топган. Спилберг 1990-йиллар унинг асосчиларидан бири бўлган.

Кучли “учлик”ни эса АҚШдаги энг машҳур телебошловчилардан бири Опра Уинфри якунлаб берди (2,8 млрд доллар). Уинфри асосан ўзининг Harpo Productions компанияси сабаб шунча пулни ишлаб топган. Нашрнинг таъкидлашича, АҚШдаги энг нуфузли шахслардан бири бўлган бошловчи Ҳавайи штатида кўчмас мулкка ҳам эга.

Тўртинчи поғонани америка баскетболи афсонаси Майкл Жордан (1,2 млрд. доллар) эгаллади. Икки карра Олимпия ва олти карра МБА ғолиби бўлган спортчи спорт ва оёқ кийимлари рекламаси сабаб бойиб кетган. Бешинчи ўринда кўзбоғловчи Дэвид Копперфильд тахаллуси билан машҳур Дэвид Сет Коткин (850 млн. доллар). Нашрнинг таъкидлашича, у қўйган томошалари сабаб ишлаб топган пулларини “сеҳрли артефактлар”нинг йирик коллекциясига йўналтирган.

Рўйхатдан ҳаммаси бўлиб 20 киши жой олди. Улар орасида америкалик гольф устаси Тайгер Вудс (740 млн. доллар), ёзувчи Жеймс Паттерсон (700 млн. доллар), рэп-ижрочи Жей-Зи (610 млн. доллар), қўшиқчи Мадонна (560 млн. доллар), мусиқачилар Жимми Баффет (550 млн. доллар) ва Жон Бон Жови (410 млн. доллар), шунингдек бошқа машҳур инсонлар бор.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • "Forbes" рейтинги бўйича энг қиммат аёл хонанда Кэти Перри деб қайд этилди 21 ноя, 15:02
  • “Юлдузлар жанги” фильми асосида сериал суратга олинади 09 ноя, 20:52
  • “Юлдузлар жанги: Сўнгги жедай” фильми 1 миллиард доллар маблағ йиғиб улгурди 03 янв, 13:02
  • Forbes Жорж Лукасни энг бадавлат америкалик деб тан олди 19 дек, 12:12
  • Forbes дунёнинг энг бадавлат аёл хонандасини эълон қилди 22 ноя, 21:21
  • Dreamworks асосчиларидан бири янги медиалойиҳалар сармоясига 600 млн доллар маблағ киритди 28 янв, 14:54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда кутилмаганда қор ёғди (видео) 08 мая, 19:48 51
  • Олимлар асалариларни коронавирус инфекциясини ҳид орқали аниқлашга ўргатди 08 мая, 19:13 124
  • РПЛ. «Уфа» чемпион «Зенит»дан очко тортиб олди 08 мая, 18:53 198
  • МИБ: Ота вояга етгунда қадар олдиндан 2000 АҚШ доллари миқдорида тўлаб берди 08 мая, 18:28 173
  • «Болға ва сандон»: Россия ва Хитойнинг яқинлашувидан японлар ташвишда 08 мая, 17:53 474
  • Маҳаллий рейсларга чипталар нархи эълон қилинди 08 мая, 17:17 442
  • Ливияда жангарилар Президент кенгаши мажлисига ҳужум уюштирди 08 мая, 16:45 336
  • Интернетда букланувчи iPhone’нинг рендерлари пайдо бўлди 08 мая, 16:22 149
  • Қозоғистонда Ғалаба кунини нишонлаш коронавирус туфайли бекор қилинди 08 мая, 15:45 307
  • Голливуд актрисаси Шерон Стоун инсульт ва клиник ўлимни бошидан ўтказганини сўзлаб берди 08 мая, 15:00 378
  • Зиёлилар ҳукуматни коррупцияга қарши янада қаттиқроқ туришга даъват этди 08 мая, 14:14 262
  • Бугун кечқурун грин-карта жавоблари эълон қилинади 08 мая, 13:36 604
  • Бўлимлар