«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 12 2021, 10:19
ЎЗO‘Z

Жанубий Кореяда президентга қарши тарихдаги энг катта намойиш бўлиб ўтди

04 дек, 21:16 7 475 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жанубий Кореяда президентга қарши тарихдаги энг катта намойиш бўлиб ўтди Жанубий Корея шаҳарлари кўчаларига мамлакат президенти Пак Кин Хенинг истеъфога кетишини талаб қилиб, камида 2,3 млн киши чиқди, деб хабар бермоқда Korea Herald нашри. Намойиш мухолиф партия парламентга президентни импичмент қилиш таклифини киритгандан бир неча соат кейин бошланган.

Сеулдаги намойишнинг ўзида 1,7 млн дан кўпроқ одам иштирок этди.

"Намойиш иштирокчилари президентга босимни кучайтириш ва уни ўз лавозимини кўнгилли тарзда тарк этиши мақсадида президент қароргоҳидан 200 метр наридан ўтдилар", дейилмоқда хабарда.

Яна 620 минг киши Жанубий Кореянинг йириклиги бўйича 2-шаҳари – Пусан ва Кванжу кўчаларига чиқдилар.

Бу намойиш мамлакатда президент истеъфоси талаб қилиб ўтказилаётган 6-намойишдир. Мутахассисларнинг ҳисоб-китоблари тўғри бўлса, 4 декабрдаги намойиш мамлакат тарихидаги энг йириги бўлган.

Президент импичменти бўйича овоз бериш 9 декабрда бўлиб ўтади. У бўйича резолюцияни 171 депутат, жумладан уч мухолиф партиядан барча депутатлар ва мустақил депутатлар қўллаб-қувватлаган. Жанубий Корея президентининг истеъфога жўнатилиши учун 300 депутатдан 200 нафари бунга овоз бериши керак.

Пак Кин Хе ўзининг яқин дугонаси Чхве Сун Силга соявонлик қилганликда айбланмоқда. Чхве Сун Силь йирик коррупцион можарога алоқадорликда айбланмоқда.




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Жанубий Кореяда тунги клуб конструкцияси қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди 27 июл, 16:30
  • Жанубий Корея собиқ президенти порахўрлик учун 15 йилга қамалди 05 окт, 15:05
  • Жанубий Корея ҳукмрон партияси парчаланиб кетди 23 дек, 16:43
  • Жанубий Кореяда президентнинг дугонаси устидан суд жараёни бошланди 19 дек, 13:35
  • Жанубий Корея президенти Пак Кин Хенинг тақдири ҳал этилади 09 дек, 13:00
  • Жанубий Кореяда президентга қарши антиқа акция ўтказилмоқчи 26 ноя, 09:41
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қозонда ўқувчини қутқаришга уринган ёш ўқитувчи ҳалок бўлган 12 мая, 10:00 0
  • Тошкентда ҳомиладор аёлни сарсон қилган тиббиёт ходимлари вазифасидан озод этилди 12 мая, 09:26 117
  • Чемпионлар лигасининг финали қаерда бўлиб ўтиши маълум бўлди 12 мая, 09:00 209
  • Ўзбекистонда апрель ойида кўчмас мулкка бўлган талаб қандай ўзгарди? 12 мая, 08:30 39
  • Тошкентнинг қадимий 12 та дарвозаси қайта тикланади 12 мая, 08:00 119
  • Исроил зарбасидан кейин Ғазо секторидаги 13 қаватли бино қулаб тушди 12 мая, 05:20 722
  • Марғилонда сотилаётган эллик долларлик пуллар сувенир бўлиб чиқди 12 мая, 00:20 1 030
  • Олимлар Қуёш тизимида янги субнептун сайёрани аниқлади 11 мая, 23:53 1 007
  • Ғазо сектори ва Исроил бир-бирига юзлаб ракеталар билан зарба берди 11 мая, 23:34 1 439
  • Британияда AstraZeneca’га қарши намойишлар бўлиб ўтди 11 мая, 23:18 1 114
  • Мия қаришини секинлаштиришнинг етти усули маълум қилинди 11 мая, 21:53 1 372
  • "Сўғдиёна" "Андижон"ни йирик ҳисобда таслим қилди 11 мая, 21:28 1 121
  • Бўлимлар