«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 06:01
ЎЗO‘Z

Араб медиаси табиат Исроилдан ўч олаётганига ишора қилди

25 ноя, 07:24 7 340 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Араб медиаси табиат Исроилдан ўч олаётганига ишора қилди Араб ижтимоий тармоқларида сешанба кунидан бери давом этиб келаётган Исроилдаги ёнғинлар мавзуси кенг муҳокама қилинмоқда. The Jerusalem Post шу мавзуга тўхталиб ўтди, дейилади Кун нашрида.

Маълумотларга кўра, қуруқ ва кучли шамол Исроилнинг марказий ва шимолий қисми, шунингдек ғарбий қирғоқ бўйлаб ёнғинларнинг тез тарқалишига сабаб бўлди.

Жамоатчилик хавфсизлиги вазири Гилад Эрдан (Ликуд) пайшанба куни эрталаб ёнғинларнинг қасддан уюштирилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилгани ҳақида маълум қилган. Шу вақтнинг ўзида Таълим вазири Беннет (Байит Яҳудий) бу ишларни уюштирган одам яҳудий бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлаган.

Манбага кўра, шу кунларда араб ижтимоий тармоқларида "Tel_Aviv_IsBurning" (Тель-Авив ёнмоқда) хэштеги трендга айланган.

Энг кенг твитланган постлардан бири Абу-Даби полиция ходими томонидан ёзиб қолдирилган. Унда қуйидаги сўзлар ёзилган: "Исроил намозга чорловчи азонни тақиқлади ва шундан кейин олов ичида қолди".

Бундан ташқари, Миср, Иордания ва Форс кўрфази Амирликлари ижтимоий медиалари ҳам Исроилнинг азонни тақиқлашга доир баҳсли қонун лойиҳаси туфайли табиат ана шундай йўл билан ўч олаётганига ишора қилишди.

Шунингдек Қувайт Катта масжидининг имоми - шайх Мишарий Рашид Ал- Аъфасий ўзининг Twitter'даги саҳифасида ёнғинга "омад тилаб", кинояли изоҳ қолдирган.
Гилад, айланган, шундай, доир, ҳам, ижтимоий




Мавзуга оид янгиликлар
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 103
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 551
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 607
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 177
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 219
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 0
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 9
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 109
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 229
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 74
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 81
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 71
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 112
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 203
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 151
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 91
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 103
  • Бўлимлар