«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:21
ЎЗO‘Z

Юракка ҳам қувват керак!

24 ноя, 22:28 18 434 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юракка ҳам қувват керак! Сир эмаски, истеъмол қилаётган ҳар бир таомимиз организм, хусусан, юрак учун фойдали ва аксинча, зарарли бўлиши мумкин. Аҳамият берган бўлсангиз, шифокор кўригида, кўпинча, қандай маҳсулотларни нисбатан кўпроқ истеъмол қилишимиз сўралади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки...

Олма

Ҳар куни ҳеч бўлмаганда битта олма истеъмол қилиш юрак қон- томир тизимида юзага келиши мумкин бўлган хасталикларнинг олдини олишга хизмат қилади. Олма таркибидаги клетчатка қондаги холестерин миқдорини камайтиришда асқотади. Агар сизда юрак билан боғлиқ хасталиклар бўлса, олма пюреси, шарбати ва мевасини доимий истеъмол қилинг.

Ёнғоқ

Ёнғоқ таркибида ярим тўйинган ёғлар мавжуд бўлиб, қондаги холестерин миқдорини оширмайди. Бу ёғлар тиббиётда “фойдали ёғлар” номи билан аталиб, юракнинг “ёғ босиши”дан асрайди. Юрак фаолияти билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг олдини олишда кунига 3-4 тадан ёнғоқ истеъмол қилиш керак.

Исмалоқ

Бу кўкатни салатга қўшиб истеъмол қилиш юрак қон-томирларини қувватлантиришга кўмаклашади. Исмалоқ таркибидаги В9 витамини юрак учун фойдали бўлиб, уни таомномага мунтазам киритиш фойдадан холи бўлмайди.

Қовоқ

Таркибида бета-каротин, калий ва С витаминларининг улкан захираси борлиги учун юрак қон-томирларининг эрта атеросклерозидан ҳимоя қилади. Шунингдек, қовоқ артериал қон босимини камайтиришга ҳам ҳисса қўшади. Юрак билан боғлиқ муаммоларда қовоқнинг буғда ёки димлаб пиширилгани тавсия этилади.

Броккол

Таркибида бир неча фойдали элементлардан ташқари кўп қувват сарфлайдиганлар учун ғоят зарур бўлган Q10 коэнзимини жамлаган. Мазкур элемент организмни кун давомида қувват билан таъминлайдиган юрак учун жуда фойдалидир. Брокколни хомлигича, шунингдек, буғда тайёрлаб, истеъмол қилиш мумкин.

Анор

Қоннинг қуйилиши муаммосига дуч келганлар анор меваси ёки шарбатини истеъмол қилишлари лозим. Шу билан бирга анор шарбати юрак қон-томир фаолияти учун фойдалидир.

Бошоқли ва дуккакли ўсимликлар

Нонушта учун енгил ҳазм бўлувчи манний ва сули ёрмасидан тайёрланган сутли бўтқалар юрак ишемик хасталикларидаги муолажа вақтида парҳезга киритилади.

Оқ ва қизил ловия, ясмиқ дони (чечевица) таркибида ёғ кислоталари кам бўлиб, улар калий, клетчатка ва оқсилга бойлиги билан юрак учун керакли озуқа бўла олади. Қўй гўшти ва гўштнинг бошқа ёғли турларини мазкур донлардан тайёрланган таомларга алмаштириш мумкин.

Саримсоқпиёз

Қон томирларидаги тонусни камайтиргани боис, юрак хасталикларида егуликлар билан бирга тановул қилиш тавсия этилади. Саримсоқпиёзни хомлигича истеъмол қилишни ёқтирмасангиз, егулик ва таомларга қўшишингиз мумкин.

Ўрмон мевалари

Қорағат, малина каби мевалардан тайёрланган дамлама ва чойлардаги калий моддаси организмда йиғилиб қолган ортиқча суюқликни чиқаришга ёрдам бериб, тана аъзолари (қўл ва оёқ)даги шишларни камайиштиришга ёрдам беради.

Узум

Қон томирлари деворини мустаҳкамлашга кўмак беради ва камқонлик ҳамда қон ивиши билан боғлиқ муаммоларни бартараф этади. Юрак учун фойдали бўлишини истасангиз, узумнинг қора ва қизғиш турларини истеъмол қилинг.

Манба: darakchi.uz
бўлмаганда, хизмат, мазкур, гўштнинг, таркибидаги, сизда




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 99
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 263
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 172
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 245
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар