«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 18:38
ЎЗO‘Z

“Олтин бургут” поезди Ўзбекистондан ҳам ўтади

14 ноя, 17:59 7 870 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Олтин бургут” поезди Ўзбекистондан ҳам ўтади Москва шаҳридан Эронга илк марта “Олтин бургут” поезди йўлга чиқди. Люкс классдаги ҳашамдор поезд йўловчилари икки ҳафта мобайнида Туркманистон, Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон орқали ўтиб кетади. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар бермоқда.

Поезд Қозон вокзалидан йўлга чиққан. Йўловчилари чет эллик сайёҳлар бўлиб, саёҳат режасига кўра, улар кундуз куни экскурсияга чиқади, кечқурун эса купеда дам олишади. Купе шароити ва муҳити меҳмонхона каби жиҳозланган.

Дунёдаги энг қиммат поезд ҳисобланган “Олтин бургут” поездида сайёҳлар бир томон учун чиптага 20 минг евро сарфлаган.

Ҳар бир купе ичида ётоқхона, ювиниш хонаси мавжуд бўлиб, саёҳатчилар учун барча шароитлар яратилган. Поезд 60 нафар йўловчини ўз ичига сиғдира олади.

“Табиат қўйнида сокин ҳордиқ учун жуда қулай ва шинам”, дея таъриф бермоқда йўловчилар. Сайёҳларнинг асосий қисминининг ёши ўртача 60 ни ташкил этади.

Ўзбекистонга ташриф чоғида саёҳатчилар Самарқанд ва Бухоро дурдоналаридан баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўлади.
поезд, улар, ўз, томон, ичида, Дунёдаги




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 0
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 113
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 198
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 1
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 57
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 46
  • Бўлимлар