«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2021, 23:43
ЎЗO‘Z

Ш.Мирзиёев бошқаруви остида 50 кун. Нима ўзгарди?

28 окт, 15:57 15 286 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ш.Мирзиёев бошқаруви остида 50 кун. Нима ўзгарди? Ш.Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини бажараётганига бугун нақд 50 кун бўлди.

Хўш нима ўзгарди?

Ўзгаришлар катта ва ижобий улардан айримларини санаб ўтамиз, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.

1. 16 сентябрь куни Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюрди.
2. 22 сентябр куни Рио-де-Женейрода қатнашиб қайтган паралимпиачиларни мукофотлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
3. 24 сентябр куни Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси иш бошлади. Ҳозиргача 70 мингдан зиёд мурожаатлар қабул қилинган ва аксарияти ижобий ҳал бўлиб келмоқда.
4. 28 сентябрь куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятига ташриф буюрди.
5. 29 сентябрь куни Мирзиёев бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
6. Уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Виртуал қабулхонасига жуда кўплаб мурожаатлар тушаётгани сабабли, ушбу соҳада бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигини ташкил этиш бўйича тегишли ҳужжатлар лойиҳалари тайёрлана бошланди.
7. Суд-ҳуқуқ тизими бўйича мурожаатлар жуда кўп бўлганини инобатга олиб ушбу соҳани ислоҳ қилиш бўйича тегишли Фармон қабул қилинди.
8. 15 йиллик муаммо ҳал бўлди. Тошкентда якунланмаган йўл ости метро тизимини қуриб битказиш белгиланди.
9. Коррупцияга қарши кураш кучайтирилди. 2 ой муҳлат ичида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун ишлаб чиқилиши белгиланди.
10. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистияга имзо чекилди.
11. Тошкентнинг сергели туманида ер усти тезюрар поезди қурилиши 4 йил ичида қуриб битказилиш белгиланди.
12. 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида қарор қабул қилинди.
13. Шунингдек, виртуал қабулхонага келиб тушаётган мурожаатлар нақд пул ва карточка, кредит олиш, газ ва электр муаммолари ижобий ҳал қилиниб келинмоқда.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент виртуал қабулхонаси гуруҳи тузилади 28 дек, 13:12
  • Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди 10 фев, 13:41
  • Шавкат Мирзиёев ижтимоий тармоқда муҳим хабар қолдирди 23 дек, 15:31
  • PM.gov.uz Ўзбекистон Президентининг виртуал қабулхонасига айлантирилди 23 дек, 11:32
  • Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси ишлашда давом этадими? 05 дек, 10:46
  • Ўзбекистонда Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилади 22 окт, 00:24
  • Сўнгги янгиликлар
  • Янги Конституциянинг асосий мезонлари айтилди 07 дек, 23:30 0
  • Путин ва Байден ўртасидаги музокаралар икки соат давом этди 07 дек, 23:12 1
  • Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди 07 дек, 23:10 0
  • Бизнес бошламоқчи бўлган собиқ маҳкумларга давлат пул беради 07 дек, 23:03 0
  • Мутахассис озишдаги энг хавфли хатони айтди 07 дек, 22:36 1
  • Тошкентда жаҳон чемпионатига расман старт берилди 07 дек, 22:14 0
  • Янги Конституция қабул қилинади 07 дек, 22:00 1
  • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини 8 декабрь — Конституция байрами билан табриклади 07 дек, 21:48 94
  • Ўзбекистон—Қозоғистон бизнес-форумида қарийб 6 млрд долларлик лойиҳалар имзоланди 07 дек, 21:43 90
  • Яшил ловиянинг қандай фойдали хусусиятлари бор? 07 дек, 21:21 101
  • Умид Искандаров собиқ рафиқаси Рената Искандарова билан ажрашишига нима сабаб бўлган эди? 07 дек, 20:47 248
  • Суперлига 2022 йилги мавсуми бошланиш санаси маълум бўлди 07 дек, 20:20 286
  • Бўлимлар