«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 14:54
ЎЗO‘Z

«Ўзавтосаноат» АК маҳсулотлари Шимолий Африка ва Форс кўрфази мамлакатларига экспорт қилина бошлади

21 окт, 13:37 7 958 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўзавтосаноат» АК маҳсулотлари Шимолий Африка ва Форс кўрфази мамлакатларига экспорт қилина бошлади Жаҳон иқтисодиётида инқироз ҳолатлари ҳамон сақланиб турган ва жаҳон бозоридаги нархлар экспорт салоҳиятига салбий таъсир кўрсатаётган бир шароитда юртимиз экспортчиларининг ташқи бозордаги ўрнини сақлаш мақсадида хорижга маҳсулот етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш, экспорт қилинадиган маҳсулотлар тури ва географиясини диверсификация қилиш, экспорт фаолиятига янги корхоналарни жалб этиш ишлари давом эттирилди.

ЎзА хабарида келтирилишича, Ўзбекистонда жорий йил бошидан буён 835 корхона экспорт фаолиятига жалб этилди, 246 турдаги янги маҳсулот экспорти йўлга қўйилди. Маҳаллий маҳсулотларни четга етказиш географияси 52 та янги бозорга кўпайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг мамлакатни жорий йил 9 ойида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича ҳисоботида маълум қилинди.

Хусусан, Бирлашган Араб Амирликлари, Ливан, Иордания, Ироқ, Гана, Сенегал, Кот-д’Ивуар, Сомали, Нигерияга енгил автомобиллар, Япония, ХХР, АҚШ, Исроилга виноматериаллар ва вино-ароқ маҳсулотлари, Польша, ХХР, Туркия, Жанубий Корея, Латвия, Афғонистонга кимё маҳсулотлари, Швеция, Руминия, Болгария, Туркияга минерал ўғитлар, Беларусь, Озарбайжон, Польша ва Жанубий Кореяга спорт пойабзаллари, чарм буюмлар ва бошқа маҳсулотлар экспорт қилинди.

Бунинг самарасида шу йилнинг 9 ойи якунларига кўра, товар ва хизматлар экспорт ҳажми 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 фоиз ўсди. Полиэтилен, трикотаж полотно, ип газлама, фармацевтика препаратлари ва тиббиёт буюмлари, молибден, волфрам маҳсулотлари, аммофос, кальцийлаштирилган сода, юк автомобиллари ва юқори қўшимча қийматга эга бошқа маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажми ошди.

Мамлакатда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилгани, жумладан, «Ўзагроэкспорт» ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси ташкил этилгани натижасида жорий йил 9 ойида 543 минг тоннадан зиёд ёки 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 40,4 фоиз кўп ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди.
трикотаж, Япония, молибден, буюмлар, буён, географияси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 51
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 60
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 215
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 32
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 387
  • Бўлимлар