«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2020, 14:33
ЎЗO‘Z

Ниғматилла Йўлдошевнинг таклифига биноан Президентлик ваколатлари вақтинча Шавкат Мирзиёевга юклатилди

08 сен, 23:34 9 053 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ниғматилла Йўлдошевнинг таклифига биноан Президентлик ваколатлари вақтинча Шавкат Мирзиёевга юклатилди Аввалроқ, бугун, 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш тўғрисидаги масала кўрилиши лозим эди.

Бугун, 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, таклиф этилган Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА'га асосланиб Qalampir.uz хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.

Қўшма мажлис давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида раҳбарлик лавозимларидаги кўп йиллик тажрибасини, аҳоли ўртасидаги ҳурмат-эътиборини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифа ва ваколатларини бажаришни унинг зиммасига вақтинча юклаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг мазкур таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши томонидан маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинди.

Сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари, депутатлар ва сенаторлар ҳозирги шароитда барқарорликни сақлаш, жамоат хавфсизлигини ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, мамлакатни ривожлантиришнинг энг муҳим сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий масалаларини самарали ҳал этиш зарурлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг таклифини қўллаб-қувватладилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев зиммасига вақтинча юклаш тўғрисида қўшма қарор қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилишини ташкил этиш тавсия қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси шу билан ўз ишини якунлади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • “Олий Даражали Дўстлик” орденини таъсис этиш тўғрисида 11 мар, 20:50
  • Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Туркияга боради 17 фев, 18:53
  • Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссиясининг таркиби Президент қарори билан тасдиқланади 25 авг, 13:57
  • Ўзбекистон Президенти «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади 27 мая, 15:09
  • Ўзбекистон парламентида Демократик блок ташкил этилди 14 мар, 16:45
  • Президент «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунни имзолади 04 дек, 16:54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ер силкиниши кузатилди 14 июл, 14:30 0
  • Коронавирус аломатларининг кунлик жадвали эълон қилинди 14 июл, 14:18 2
  • "... амалдорларимиз тайёр эмас экан". Ўзбекистондаги коронавирус билан боғлиқ вазият танқид остига олинди 14 июл, 13:55 2
  • Тўйларига президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон ташриф буюрган туркиялик машҳурлар (фото) 14 июл, 13:33 2
  • Ўзбек легионерининг маҳоратини хорижлик экспертлар тан олмоқда 14 июл, 13:10 131
  • Ўзбекистонда тиббий хизмат кўрсатувчи мобил гуруҳлар таркибидан кимлар жой олиши маълум қилинди 14 июл, 12:49 230
  • Эскирган ва кийиш тавсия қилинмайдиган 5 ёзги либос 14 июл, 12:27 192
  • Қирғизистонда коронавирусга чалинган беморлар даволанаётган касалхона шифокорларсиз қолди (видео) 14 июл, 12:07 1 205
  • Олимлар коронавирусдан вафот этиш эҳтимолини икки баравар оширадиган омилни аниқлади 14 июл, 11:47 1 195
  • Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурайим Абдуваҳобов 57 ёшида оламдан ўтди 14 июл, 11:31 1 375
  • Тошкентда бир кечада 201 кишида коронавирус аниқланди 14 июл, 11:27 464
  • Нурмат Отабеков: Коронавирусни енгиш учун балки бир неча йил керак бўлар 14 июл, 11:07 615
  • Бўлимлар