«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 12:00
ЎЗO‘Z

“Қора кун”га деб пул йиғса нима бўлади?

31 июл, 22:18 10 463 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Қора кун”га деб пул йиғса нима бўлади? Ҳар бир одам ҳаёти давомида бирор нима сотиб олишни режалаштириб, аммо пул тополмай қолиш муаммосига бир марта бўлса ҳам дуч келади, дейди “Darakchi.uz” нашри.

Бундай вазиятга тушиб қолмаслик учун керакли миқдордаги пулни йиғиш лозим. Ўзингизни қийнамаган, бирор нарсадан чекламаган ҳолда пул йиғишингиз мумкин.

Ҳамён


Пул йиғишга қарор қилганингиздан кейин уни нималарга сарфлашингиз ҳақида ўйланг, шунда керакли миқдордаги пулни тезда йиғиб қўясиз.

Туғилган йилингиз рақами билан тўғри келадиган танга ёки қоғоз пул рақами сизга молиявий омад келтиради. Агар қўлингизга бундай танга ёки пул тушиб қолса, уни уйингизда сақлашга ҳаракат қилинг, чунки у бойлик чақиради. Ҳамёнингизда фақатгина пулга боғлиқ бўлган, чеклар, кредит карталари, тангалар ва қоғоз пуллар бўлсин. Ҳамёнда яқинларингизнинг суратларини олиб юрманг. Агар ҳамёнда сурат сақлайдиган бўлсангиз, у пул оқимини тўхтатиб қўяди.

Ҳеч қачон пул йиғишни бошлаганингизда “қора куним”га, “бирор кунимга асқатар” деб ният қилманг. Бу билан камбағалликни ўзингиз чақириб оласиз.

Пулни сарфлаш, иқтисод қилиш мумкин, аммо уни оғир кунлар учун асраб қўймаслик керак. Бу ҳаракатларингиз молиявий даромад келишини тўхтатиб қўяди.

Бу ҳолатда тортишиш қонуни ҳаракатга келади. Фақатгина “қора кун” ҳақида ўйлайверсангиз, у албатта ўзи билан қашшоқликни бошлаб келади.

Пулни яхши кунлар учун яхши ниятлар билан йиғинг. Масалан, денгизда дам олиш, фарзандингизнинг туғилиши, тўйи учун ният қилиб, пул тўпланг.

Тасодифан эга бўлган пулдан тезроқ қутулишга ҳаракат қилинг. Чунки улар бахтсизлик келтиради деган ирим бор. Агар хайрия ишлари учун пул сарфласангиз, молиявий даромадингиз ошади.

“Ҳар эҳтимолга қарши йиғилган сеҳрли пул”


Ҳаётда пулга қанчалик аҳамият беришингиздан қатъи назар, ҳозир ўтказмоқчи бўлган тадбиримиз ҳаммага бирдек ёқишига ишонамиз. Уни ўтказишдан олдин диққатингизни бир жойга жамлаб, чин дилингиздан унинг натижасига ишонинг. Бу қўли очиқ одамга ҳам, ортиқча сарф-харажат қиладиган одамга ҳам бирдай таъсир қилади.

Қўлингизга 27 та дона, турлик рақамли танга ёки қоғоз пулларни олинг. Улар қанча миқдорни ташкил этишининг аҳамияти йўқ.

Уйингизнинг бирор бурчагидан жой топиб, пулларни ўша ерга беркитинг. Уларни пайпоқ ичига солиб шкафга олиб қўйишингиз ёки китоб орасига, кўрпанинг тагига, гулдоннинг ичига ҳам солиб қўйишингиз мумкин. Пулни яширишдан олдин битта танга ёки қоғоз пулни олиб, “Бу пулларни бахтли кунларим учун йиғяпман, фақатгина бахтли кунларимда ишлатай!” деб овоз чиқариб, ният қилинг. Кейин уни мўлжаллаган жойингизга яшириб қўйинг.

Эртаси куни пул турган жойга яна битта танга ёки қоғиз пулни қўшиб, яна юқоридаги ниятингизни такрорланг. 27 кун мобайнида бу одатни ҳар куни канда қилманг. Қоидага қатъий бўйсунинг, бирор кун унутиб қолдирманг. “Сеҳрли пуллар” керакли миқдордаги пулни йиғишингизда катта ёрдам беради.

Бу тадбир сеҳрли кучга эга бўлиб, уни амалга оширсангиз уйингиздан фаровонлик, тўкин-сочинлик, барака аримайди. Унинг куч-қудрати тадбирни амалга ошириш жараёнидаги кайфиятингизга, яхши ниятларингизга боғлиқдир. Тадбирдан кейин пул етишмовчилиги муаммосини унутасиз, катта чиқимлар учун пул зарур бўлиб қолиш ҳолатлари ҳаётингизни тарк этиб, унинг ўрнига ҳаётингизга бойлик ва қувонч кириб келади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 213
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 121
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 223
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 346
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 303
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 0
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 118
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Бўлимлар