«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:46
ЎЗO‘Z

Фарзандингизнинг бўйи пастми? Бўй ўстириш сирлари билан танишинг!

16 июл, 23:27 170 455 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарзандингизнинг бўйи пастми? Бўй ўстириш сирлари билан танишинг! Аввало сабабини аниқланг!

Маълумки, инсоннинг бўйи тахминан 20 ёшларгача ўсади. Яъни, одатда аёллар 18, эркаклар эса 22 ёшга келиб, буткул ўсишдан тўхташади, инсоннинг скелети, суяк тўқималари тўлиқ шаклланиб бўлади. Бугунги кунда эркаклар учун 176 см., аёллар учун эса 164 см. бўй ўртача ҳисобланади.

Болакай умрининг илк паллаларида жуда тез, яъни, йилига 25 см.дан ўсиши мумкин. Кейин 4-7 ёшларда, ундан сўнг жинсий балоғатга етиш палласида, айниқса 11-13 ёшларда ҳам боланинг тез суръатларда ўсиши кузатилади. Балоғат ёшига етгач, унинг бўйи ҳам ўсишдан тўхтайди, лекин танадаги баъзи бир нуқсонлар, эгилиб юриш, скалиозни даволаш оқибатида ҳам бўйни бир неча сантиметрга чўзиш мумкин.

Ёш ўтиши билан эса инсон бўйи пасайиб боради, 80 ёшга етган кишининг бўйи навқиронлик давридагига нисбатан тахминан 5 см.га камайиши мумкин. Лекин баъзилар мудом бўйи пастлигидан норози бўлиб, уни турли йўллар билан ўстиришга ҳаракат қилишади.

Бўй паст бўлишининг бир неча сабаблари бор, шу сабабли бундай кишилар, аввало, ўзида булардан қайси бири мавжуд эканлигини аниқлаб олишлари лозим. Дейлик, оилада ҳамма паст бўйли бўлиб турганида, боланинг бўйи баланд бўлиб кетишига ишониш қийин. Шунингдек, зарарли одатлар, масалан, ичкилик ичиш, тамаки чекиш ҳам бунга салбий таъсир кўрсатиб, боланинг жисмоний ўсишига тўсқинлик қилади. Шу билан бирга, ҳар бир организм ўзига хос тарзда ривожланишини ҳам инобатга олиш даркор, кимдир аста-секинлик билан ўса бошлайди, кимдир эса кам-камдан, деярли бутун умри давомида ўсади. Булардан ташқари, баъзи бир касалликлар (эндокрин тизими ёки таянч-ҳаракат аппарати хасталиклари, юқумли ва сурункали касалликлар), турли жароҳатлар, ногиронлик ҳам шундай оқибатларга олиб келади.

Инсон бўйининг ўсишига гипофиз томонидан ишлаб чиқариладиган гормон жавоб беради. У инсон аъзо ва тўқималарида оқсил ҳосил бўлишини тезлаштиради. Шу билан бирга, агар организм кучсиз аҳволда бўлса, у шунчаки ўсишдан тўхтайди. Агар сизда айнан мана шундай муаммолар бўлса, унда албатта шифокор кўригидан ўтиб, керакли муолажаларни олганингиз маъқул.

Хўш, бўй ўсиши учун нима қилиш керак?

1. Биринчи навбатда соғлом турмуш тарзи кечириб, спорт билан мунтазам шуғулланиш даркор. Масалан, баскетбол, сузиш ва волейбол бўй ўсишига ёрдам беради. Шунингдек, турникда тортилиш ҳам фойдалидир. Яна, қуйидаги машқларни бажариш мумкин:

* Юқорига сакраш. Иложи борича баландроқ сакрашга ҳаракат қилинг.

* Худди юқоридаги бирон нимани олмоқчи бўлгандек, оёқ учида юқорига чўзилинг.

* Юзтубан ётинг. Қўлларни орқада туташтириб, кейин эса фақат елка ва бошнигина орқага кўтаринг.

* Чалқанча ётиб олинг, оёқлар тўғри турсин, қўллар эса икки томонга кенг очилади. Оёқларни галма-галдан 90 градусгача кўтаринг.

* Юзтубан ётганча, оёқларни иложи борича юқорига кўтаринг. Бу машқларни биргаликда бир неча бор бажаринг.

2. Ҳафтасига бир неча бор чўмилиш ҳавзасига боринг. Контраст душ қабул қилинг, ҳаммом ва саунанинг ҳам фойдаси катта. Шу билан бирга, уқалаш муолажалари ҳам организмга ижобий таъсир кўрсатади.

3. Соғлом овқатланиш ҳам соғлиқ гаровидир. Кун тартибига риоя қилинг. Таомларни маълум бир вақтда еб, организм ўзига керакли барча витамин ва минералларни, калорияни олишига аҳамият беринг. Ўта ёғли, аччиқ, ҳаддан зиёд шўр ва аксинча ширин егуликлардан тийилинг. Таомномангизда оқсилга бой маҳсулотлар (тухум, турли ёнғоқлар, творог) кўп бўлишига эътибор беринг. Глюкозани эса таомномангиздан буткул олиб ташланг. Ширинликлар ўрнига асал ва қуритилган мевалар истеъмол қилган маъқул. Шунингдек, ўсиш учун зарур бўлган А ва В гуруҳидаги витаминлардан (кўкатлар, сабзи, шолғом, сарёғ) кўпроқ енг. Кальций ва фосфорга бой сабзавотлар ҳам албатта таомномангизда бўлиши лозим.

4. Меъёрдаги уйқу ҳам катта аҳамиятга эга. «Бола уйқусида ўсади», деган гап замирида ҳам ҳақиқат мавжуд. Эрталаб, узоқ уйқудан сўнг тана 1-2 см.га чўзилади.

5. Табиий дамламалардан фойдаланинг. Коврак меваси таркибида мавжуд қанд, оқсил, органик ишқорлар кишининг бўйи ўсишига ижобий таъсир кўрсатар экан. В1, В2, ЗЗ, Е витаминларига бой бўлган бу неъмат турли хасталикларни даволашда фойдалидир. Шу билан бирга, жийда ҳам бўй ўстириш хусусиятига эга. Ундан қуйидаги усулда дамлама тайёрлаш мумкин: 500 гр. жийда бир ярим литр сувда бироз қайнатилади. Сўнгра докадан сузиб, ундан ҳар куни овқатдан сўнг икки ош қошиқдан ичиб турилади. Айниқса, қиш ва кўклам даврларида бу меванинг фойдаси каттадир.

Манба: DiydorAziz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 89
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 253
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 159
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 242
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 377
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар