«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 22:38
ЎЗO‘Z

Леонардо Ди Каприо ўзини 24 киши деб ўйлайдиган одам ролини ўйнайди

01 мар, 14:58 7 707 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Леонардо Ди Каприо ўзини 24 киши деб ўйлайдиган одам ролини ўйнайди Голливуднинг «Тўлиб кетган хона» фильмида реал ҳаётда мавжуд бўлган ўзини 24 киши деб ўйловчи Уильям Миллиган исмли шахс ролини Леонардо Ди Каприо ўйнайдиган бўлди, деб хабар бермоқда «Российская газета».

Миллиганнинг тақдири ҳақида фильм олишга дастлаб уринган Тони Графф 1997 йилда Денни де Вито ёрдамида сценарийнинг илк вариантини ёзиб, режиссёрликка Жеймс Кэмеронни, бош ролга эса Жонни Депп, Бред Питт, Шон Пенн ва Колин Фаррел сингари актёрлардан бирини таклиф қилиш режалаштирилган эди. Бироқ бу амалга ошмай қолган.

Сценарийнинг янги версияси устида Жейсон Слимович ва Тедд Катцберг ишлайди. Леонардо Ди Каприо эса бош ролни ўйнаш билан бирга фильм продюсерларидан бири ҳам бўлади.

Қайд этилишича, Миллиган АҚШнинг Огайо штатида бир неча талончилик ва зўрлаш жиноайтлари учун судланган. Бироқ адвокатлар бу ишларни унинг ўзи эмас, балки ичидаги «муқобил шахслари» қилганини исботлаган. У судда оқланиб, 10 йилга руҳий касаллар шифохонасига жўнатилган. Миллиган 1988 йилда шифохонадан чиққан ва ўтган йилнинг декабрь ойида 59 ёшида вафот этган.

Манба: www.daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 244
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 237
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 120
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 406
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 136
  • Сўнгги янгиликлар
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 80
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 205
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Бўлимлар