«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 17:58
ЎЗO‘Z

Тошкентда кучли шамол оқибатида дарахтлар автомобиллар устига ағдарилди

14 июл, 20:27 8 987 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда кучли шамол оқибатида дарахтлар автомобиллар устига ағдарилди 13 июлдан 14 июлга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида кузатилган кучли шамол кўп йиллик дарахтларнинг қулашига ва бунинг оқибатида турар-жой бинолари, болалар майдончалари ҳамда фуқароларнинг кўп қаватли уйлар атрофида қолдирган шахсий автомобилларига зарар етишига сабаб бўлди. Бугун, 14 июль куни “Facebook.com” тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳида ана шундай хабарлар ва дарахтлар ағдарилгани тасвирланган суратлар билан тўлиб-тошди, деб ёзмоқда “Qalampir.uz” сайти.

Суратлардан бирини кўрган кўп ҳайдовчилар автомобилнинг эгасига тасалли беришмоқда. Унда кўп қаватли уйнинг атрофида қаровсиз ташлаб кетилган ВАЗ-2106 автомобили устига баҳайбат дарахт ағдарилгани тасвирланган. Бунинг оқибатида автомобиль умуман таниб бўлмас даражага келган. У ўз кўриниши буткул йўқотган, десак муболаға бўлмайди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мазкур ҳолат юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишар экан, бундай вазиятда суғурта компаниялари ёрдам бермаслигини айтишмоқда. Аввалроқ, худди шундай вазиятга дуч келган ҳайдовчилардан бири автомобилини ўз пулига таъмирлатганини ёзиб қолдирган.

Маълумот учун, 14 июль куни Тошкент шаҳрида шамол ғарбдан сониясига 12-17 метр тезликда эсган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 162
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 208
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 72
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Бўлимлар