«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 16:31
ЎЗO‘Z

Йигитали ажрашиш сабабларини ошкор қилди: «Айёр аёл» деганда у кимни назарда тутган эди?

09 июл, 13:06 15 449 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Йигитали ажрашиш сабабларини ошкор қилди: «Айёр аёл» деганда у кимни назарда тутган эди? Хонанда Райхон анчадан бури журналистларнинг ажрашиш ҳақидаги саволларини очиқ қолдираётган эди. У бўлиб ўтган воқеаларни қайта тафтиш қилиш айбдор излашни ўзига эп кўрмаслигини интервью чоғида бир неча бор айтган. Ҳордиқ газетасидаги янги лойиҳада Йигитали бу ҳақида очиқ гапирди. Мазкур нашр Йигитали Мамажоновга санъаткорлардан тушган саволлар билан мурожаат қилди, деб хабар берди “Diydor aziz”.

Хусусан Шоҳида Узоқова актёрга шундай савол берган: “Саволим сизга бироз оғир ботиши мумкин. Фарзанд Аллоҳнинг мўъжизаси. Сиз нима бўлган тадқирда ҳам оилани сақлаб қолишингиз керак эди. Нега бунга ҳаракат қилмадингиз?”

Йигиталининг ушбу саволга жавобии уларнинг дарз кетган оилалари сабабларини очгандек бўлди. “ Инсон бировнинг ҳаётини билмасдан туриб бунақа хулосага келиши нотўғри. Ҳар бир инсон бошидан ўтганини ўзи билади ва ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор. Ҳаракат қилмади, деган қарорга келиш менинг ҳақиқатимга тўғри келмайди. Мен болаларим отасиз ўсмаслиги учун уриндим, чунки ўзим 8 ёшда отадан етим қолганман. Отасиз қанча қийинчиликни кўриб улғайганим фақат ўзимга аён ва доим ният қилардимки, фарзандларимни ҳеч қачон ёлғиз қолдирмайман деб. Ҳаётда биз ўйламаган ва бизга тегишли бўлмаган нарсалар кўп бўлар экан. Ҳалигача дадам билан кулишиб нонушта қилган бахтли дамларимни кўз олдимга келтираман ва фарзандларим билан ҳам шунақа самимий муносабат ўрнатаман, дердим. Нимага биз болаларимизни тўлиқ оила меҳрини ҳис қилишидан маҳрум қилдик? Мени бирга яшашни хоҳламайди, деб ўйлайсизми? Фарзандларимни қанчалик яхши кўришим фақат ўзимга аён. Мен уларнинг ҳам отасиз катта бўлишини умуман истамаганман. Ҳатто хаёлимга ҳам келтирмаганман. Оилани сақлаб қолиш фақат эркак кишининг қўлида бўлганида мен бор-йўғимдан воз кечиб бўлса ҳам оиламни сақлаб қолардим. Бунақа гаплар бўлишини оила қуришдан олдин ҳам сезганман, лекин мен шу инсонни бахтли қилиш учун ҳамма нарсага тайёр эдим. Бунақа йўқотишларни билиб туриб ҳам қанақа курашмаслигим мумкин? Бошида мен шунчаки тақдир экан, деб кетганим йўқ, ҳақиқий эркак қилиши керак бўлган ишларни қилдим, аммо натижа мен кутганчалик бўлмади. Бошимга тушганини мен ҳатто душманимга ҳам раво кўрмайман…

Менга охирги вақтларда шу савол жуда кўп бериляпти. Ажрашишимизга жиддий сабаблар бўлганки, биз шу тақдирни танладик. Шахсий ҳаётда, аслида, нима бўлганини айтганимдек, фақат ўзимиз биламиз. «Нимага оиладаги тушунмовчиликларга кўз юммадингиз?» дейишади. Нега кўз юмиш керак? Меъёрдан ошиб кетганда ҳам жим қараб туриш керакми? Мен, Яратганга шукр, мусулмон оилада катта бўлганман ва бизнинг оилада эркак киши ҳукмрон бўлган, аёл эмас! Ҳар бир буюк эркакнинг ортида оқила ва доно аёл турган бўлади, айёри эмас.”




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 372
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 324
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 392
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 123
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 486
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 75
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Бўлимлар