«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 10:20
ЎЗO‘Z

“Ўзбекистон”, “Тошкент”, “Ёшлар” телеканалида Аҳмадбой ҳақида янги кўрсатув намойиш этилади

29 июн, 20:00 13 297 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Ўзбекистон”, “Тошкент”, “Ёшлар” телеканалида Аҳмадбой ҳақида янги кўрсатув намойиш этилади Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Чиноз тумани “Ўзбекистон” қишлоқ фуқаролар йиғини Навоий кўчаси 85-уйда яшовчи фуқаро Турсунбоев Аҳмаджон Ҳамидович ҳибсга олиниб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, Турсунбоев бир неча йиллар давомида йилига камида 100 фоизлик дивиденд тўлаш, яъни икки баробар қилиб қайтаришни ваъда қилиб, жуда катта миқдордаги омонат маблағларини миллий ва хорижий валютада қабул қилиш билан ноқонуний равишда шуғулланиб келган. Бундан ташқари, “тадбиркор” йилига 40 фоизлик устама тўлаш шарти билан аҳолига қарз бериб келган. Бу ҳақда 16 июнь куни “Тошкент” телерадиоканали орқали махсус кўрсатув ҳам намойиш этилган эди, деб ёзади "Qalampir" нашри.

Дастур эфир юзини кўргач, Аҳмадбойни таниган ҳам таниди, танимаган ҳам... Ўзбекистон миллий телерадиоканалидан олинган маълумотларга қараганда, эртага, 30 июнь куни “Ўзбекистон”, “Тошкент”, “Ёшлар” телерадиоканалларида Аҳмад Турсунбоевнинг ноқонуний фаолияти, у ташкил этган “молиявий пирамиди” ва унинг ортидаги кирдикорлар ҳақида “Аҳмад васвасаси” номли кўрсатув эфирга узатилади. Айтилишича, кўрсатувдан Аҳмад Турсунбоевни сўроқ қилиш жараёни ҳам ўрин олган.

Дастур “Ўзбекистон” телерадиоканалида соат 18:00да, “Тошкент” телерадиоканалида соат 19:15да, “Ёшлар” телерадиоканалида эса соат 20:20да намойиш этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 266
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 136
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 67
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 149
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 179
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 95
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 190
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 119
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 131
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 273
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 107
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 170
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 138
  • Бўлимлар