«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 22:15
ЎЗO‘Z

Ишда кўтарилиш учун сизда етишмаётган 10 жиҳат

20 мая, 15:51 8 943 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ишда кўтарилиш учун сизда етишмаётган 10 жиҳат Сиз ҳозир турган каръера жойи – бу сизнинг имкониятингиз манзили. Агар қўшимча маҳорат ва имкониятингизни ишга солсангиз, ҳаёт янада яхши бўлади.

Тер тўкиб меҳнат қилаётган, тинмай изланиб, яхши яшашга интилаётган инсон ҳаётда энг яхшисига муносиб. Ишда ўсишда ҳар доим ҳам билим қўл келавермайди. Касбу корда юксалишнинг пойдевори меҳнат, феъл-атвор, билим ва яна бошқа омиллардир. Қуйида шулар ҳақида амалий тавсияларни санаб ўтамиз.

1. Агар ҳозирги ишингизда кўтирилишингизга кўзингиз етмаса, ишни ўзгартиринг. Нотўғри танланган иш – бир умрлик душманга ўхшайди. У сизнинг мунтазам бахтсизлигингиз ва гўзал тақдирингизнинг бош тўсиғи бўлиши мумкин.

Модомики, ишда ўсмаслигингизнинг сабаби бошқа камчилик бўлса, буни аниқланг. Ишдаги яқин ҳамкасбингиз ёки дўстингиздан ўзингизда нима камчилик борлиги ҳаиқда сўранг ва уни тўгирлашга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда сизнинг гапирмасдан ўзингизни тутишингиз ва хатти-ҳаракатингиз нафқат ўзингизга бўлган ишончсизликни балки, қилаётган ишингизни ҳам уддалай олмаётганингиздан дарак беради.

2. Танаффус ёки тушлик чоғларида ижтимоий тармоқларга “шўнғиб” кетманг. Бундай қулай фурсатни кино кўриш ёки телевизор қаршисида сарфлагандан кўра, қўшимча билим олишга ҳаракат қилинг. Интернет ёки кутубхоналарда ўзингизни касбингизга оид манбааларни ўқий бошланг.

3. Ҳамма ишни ҳам ўзингиз қилишга ҳаракат уринманг. Атрофингиздаги ёрдамчилар ва тажриба орттираётганлар оддийгина қоғозларни титиш ва файлларга солишни сизсиз ҳам уддалайдилар, яхшиси сиз кўзга кўринган ва маъсулиятли ишларни қиллинг.

4. Бажараётган ишингиз ва ташкилот мақсадини ўзингиз тушуниб етиб, бу борадаги тажрибани ўрганиб боринг. Ўз йўналишингиз ёки ҳаётда муваффақиятли бўлишга оид видео ҳамда аудио курсларни топиб, бўш вақтингизда кўпроқ томоша қилинг. Бу ҳаётда ижобий кайфиятда яшашингизга ёрдам беради.

5. Ўзгаришга ҳаракат қилинг. “Дунёни ўзгартиришдан аввал ўзинг ўзгаришинг керак”, деган жумлани унутманг. Феъл-атворингизни назорат қилинг. Иш жараёнида хушфеъл бўлишга ҳаракат қилинг. Дилингиздаги ҳар нарсани ҳам тилга чиқарманг.

6. Ишхонангиздагилар билан орзу ва мақсадларингизни муҳокама қилманг. Агар компаниянгизда сиз ҳоҳлаган иш ўрни бўшаб қолса, бунга истагингиз борлиги ҳақида бошлиғингизга айтинг.

7. Сиз ҳар доим ташқи кўринишингизга эътиборли бўлинг. Ишга доимо тоза ва озода иш кийимида келинг. Қиш кунлари лой ва чанг оёқ кийим ёки тирноғингиз остидаги кир атрофингиздагиларда сиз ҳақингизда ёмон таасурот қолдириши мумкин.

8. Ишдан эрта кетманг. Ишда қўшимча 30-60 дақиқа ўтириб, ишларингизни қилсангиз, шунчалик ишингизда унумли бўлади, шу сабабдан уйга кетишга шошилманг. Жуда кеч қолиб ҳам кетманг. Ахир, уйда сизни оилангиз кутаётган бўлади.

9. Ҳаётингизни иш, таълим ва хурсандчилик билан уйғунлаштиринг. Қанча кўп меҳнат қилсангиз, шунча кўп дам олинг. Оилангиз билан саёҳат қилинг, шаҳар айланинг. Бу сизни янада яхши ишлашга ундайди, қўшимча куч-қувват беради.

10. Компания ёки ташкилот фаолиятига ижобий таъсир қиладиган жиҳатлар юзасидан таклифларингиз бўлса, буларни раҳбариятга маълум қилиб боришдан чўчиманг. Бу сизнинг уларга хайрихоҳ ва ишга масъулиятли эканингизни кўрсатади.

Манба: Erkak.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 97
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 261
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 172
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 384
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 25
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 56
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 34
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 55
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 55
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 44
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 53
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 141
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 74
  • Бўлимлар