«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 12 2021, 10:31
ЎЗO‘Z

«Реал» ғалаба қозонди ва «Барса»дан 4 очкога ўтиб кетди

23 фев, 12:13 5 190 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Реал» ғалаба қозонди ва «Барса»дан 4 очкога ўтиб кетди "Реал" клуби "Барселона" билан орадаги фарқни 4 очкога етказиб олиш имкониятини қўлдан чиқармади. Анчелотти шогирдлари "Эльче" устидан ғалаба қозонди — 2:0.

"Мадрид" ниҳоят яна оптимал формага қайтганини намойиш қилди. Биринчи бўлимда улар томонидан яратилган жуда кўплаб вазиятлар голга айланмади. Роналдунинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтган бўлса, Бенземанинг чалқанча услубда урган чиройли голи нотўғри офсайд туфайли инобатга олинмади. "Эльче"нинг қаршилиги 56 дақиқа давом этди. Роналду чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва дарвозабон майдончасига пас берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди, аммо тўп дарвозабонга тегиб, бўш дарвоза чизиғи олдида турган Бенземага келиб тушди ва Карим ҳисобни очди.

Иккинчи гол ҳам кўп куттириб қўймади. Иско чап қанотдан бир ҳимоячидан қочди ва тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Роналду даврозагача 9 метрлардан бош билан зарба бериб, жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди! Бу Криштианунинг Ла лигадаги 29-голи бўлди.

"Реал" ҳар ҳолда йирик ҳисобда бўлмаса ҳам, ишончли ғалабани қўлга киритди. Жамоа ўз очколарини сонини 60тага етказиб олди.

Испания Ла лигаси, 24-тур
ЭЛЬЧЕ – РЕАЛ МАДРИД 0:2

Голлар: 0:1 – 56 Бензема, 0:2 – 69 Роналду.
Эльче – Титонь, Роко, Албакар, Суарес, Ломбан, Ньигес (Родригес, 64), Пашалич (Гальвес, 75), Родригес, Фажр, Гонсалес (Эррера, 81), Жонатас.
Реал Мадрид – Касильяс, Карвахаль, Варан, Пепе, Марсело, Иско (Арбелоа, 89), Лукас Силва (Ильярраменди, 84), Бэйл, Кроос, Бензема (Хесе, 90), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Албакар (24), Марсело (38), Жонатас (40), Ньигес (52), Роко (71).

Манба: www.stadion.uz.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ла Лига. "Реал" Каталонияда 4 та тўп киритди 28 янв, 08:53
  • Ла лига. «Барселона» ғалаба қозонди 18 фев, 01:25
  • «Реал» — Европа Чемпионлар лигаси ғолиби! Улар тарихга киришни эплашди 04 июн, 02:00
  • Суарес ва Ракитич «Барселона»нинг ғалабасини таъминлашди 28 фев, 23:05
  • Ла лига. «Барса» йирик ғалабага эришди 25 янв, 00:09
  • Ла лига. «Реал» - «Сельта» - 3:0. Роналду хет-трикка эришди 07 дек, 11:01
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қозонда ўқувчини қутқаришга уринган ёш ўқитувчи ҳалок бўлган 12 мая, 10:00 0
  • Тошкентда ҳомиладор аёлни сарсон қилган тиббиёт ходимлари вазифасидан озод этилди 12 мая, 09:26 117
  • Чемпионлар лигасининг финали қаерда бўлиб ўтиши маълум бўлди 12 мая, 09:00 209
  • Ўзбекистонда апрель ойида кўчмас мулкка бўлган талаб қандай ўзгарди? 12 мая, 08:30 39
  • Тошкентнинг қадимий 12 та дарвозаси қайта тикланади 12 мая, 08:00 119
  • Исроил зарбасидан кейин Ғазо секторидаги 13 қаватли бино қулаб тушди 12 мая, 05:20 722
  • Марғилонда сотилаётган эллик долларлик пуллар сувенир бўлиб чиқди 12 мая, 00:20 1 030
  • Олимлар Қуёш тизимида янги субнептун сайёрани аниқлади 11 мая, 23:53 1 007
  • Ғазо сектори ва Исроил бир-бирига юзлаб ракеталар билан зарба берди 11 мая, 23:34 1 439
  • Британияда AstraZeneca’га қарши намойишлар бўлиб ўтди 11 мая, 23:18 1 114
  • Мия қаришини секинлаштиришнинг етти усули маълум қилинди 11 мая, 21:53 1 372
  • "Сўғдиёна" "Андижон"ни йирик ҳисобда таслим қилди 11 мая, 21:28 1 121
  • Бўлимлар