«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 22:09
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ёш футболчилари ЖЧ-2015 арафасида Португалия ва Уругвайга қарши ўйнашади

22 фев, 17:04 8 364 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ёш футболчилари ЖЧ-2015 арафасида Португалия ва Уругвайга қарши ўйнашади Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар (U-20) терма жамоаси март ойида иккита халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, бош мураббий Равшан Ҳайдаров қўл остидаги терма жамоа 25-30 март кунлари Португалияда йиғин ўтказади.

Йиғин доирасида ўзбекистонлик футболчилар 27 март куни Португалия ёшлар (U-20), 29 март куни эса Уругвай ёшлар (U-20) терма жамоасига қарши тўп суришади.

Маълумот учун, Португалия ёшлар терма жамоаси ўз ёш тоифасида Европа вице-чемпиони, Уругвай эса амалдаги жаҳон вице-чемпиони ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 30 майдан старт оладиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ЖЧ-2015нинг Германия, Фижи ва Гондурас терма жамоалари билан бирга “F” гуруҳидан ўрин олган.

Манба: www.kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 66
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 182
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 477
  • Сўнгги янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 25
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 56
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 34
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 55
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 55
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 44
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 53
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 141
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 74
  • Бўлимлар