«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 07:51
ЎЗO‘Z

Apple смартфонлар бозорида яна Samsung’дан ортда қолди

20 апр, 11:55 5 639 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Apple смартфонлар бозорида яна Samsung’дан ортда қолди TrendForce таҳлил компанияси смартфонлар савдоси кескин тушиб кетганидан далолат берувчи тадқиқот натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru»га асосланиб «Daryo.uz» хабар берди. Экспертлар таъкидлашича, 2016 йилнинг биринчи чорагида iPhone савдоси айниқса шиддат билан тушиб кетди, ва бу Samsung’га Apple’ни анча ортда қолдириш имконини берди.

2016 йилнинг дастлабки уч ойи давомида дунёда 292 мингга яқин смартфон чиқарилган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қисқариш сезиларсиз — атиги 1,3 фоиз. Бироқ маълумотларни ўтган чорак кўрсаткичлари билан қиёслаганда, савдо ҳажми 18,6 фоизга пасайиб кетганини кўриш мумкин.

Смартфонлар бозорида, 2016 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, биринчи ўринни 27,8 фоиз натижа билан ҳамон Samsung эгалламоқда. Ўтган чоракда унинг ҳиссаси 22,1 фоизни ташкил этган эди.

Apple эса иккинчи ўринда қолмоқда, аммо уч ой аввал унинг смартфонлар бозоридаги ҳиссаси 20,9 фоиздан иборат бўлган бўлса, энди ушбу кўрсаткич 14,4 фоизга тушиб қолди.

Рейтингнинг учинчи поғонасида Huawei (9,3%), кейинги ўринларда эса Lenovo (5,8%), Xiaomi (5,5%) ва LG (5,1%) жойлашди.

TrendForce эксперти Аврил Ву айтишича, iPhone 6s’га бозорда талаб йўқ. У iPhone 6’га ўхшайди ва ўртача харидорга ҳақиқатда керак бўлган қўшимча функцияларга деярли эга эмас.

Мартда чиқарилган iPhone SE Apple савдоларини iPhone 7 чиққунига қадар ушлаб туради. Бироқ янги 4 дюймли смартфон Хитой брендларининг моделлари билан рақобат курашига дуч келиб бўлди ва ўртача нарх сегментида етакчи ўринларни эгалламай қўйди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Apple собиқ креатив директори: Apple смартфонлар бозоридаги рақобатда Samsung’дан ортда қолиши мумкин 19 июл, 21:19
  • iPhone савдоси пасайиб кетди 03 мая, 17:04
  • Samsung АҚШ бозорида Apple’дан ўтиб кетди 05 мая, 21:58
  • iPhone савдоси 1-чоракда 43,8% фоизга тушиб кетди 19 апр, 11:07
  • Apple компанияси Samsung дан бозорнинг 3 фоизини тортиб олди 26 июл, 10:19
  • Apple смартфон сотиш борасида Samsung’ни ортда қолдирди 04 мар, 00:14
  • Сўнгги янгиликлар
  • Даврон Файзиев: Икки муносиб жамоанинг тўқнашуви ва аристократча якун 06 мая, 04:22 208
  • Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман" 06 мая, 04:11 244
  • ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда 06 мая, 02:40 486
  • Ўзбекистонда ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод қилинганидан сўнг қарийб икки баравар ошди 06 мая, 00:16 1 184
  • Божхоначилар қонунбузарликка чек қўйишди 05 мая, 23:55 641
  • Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилди 05 мая, 23:30 766
  • Божхоначилар 550 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини тўхтатиб қолишди 05 мая, 23:03 712
  • Ҳайдовчилар уч хил ҳужжатни кўрсатиш мажбуриятидан озод бўлади 05 мая, 22:44 1 330
  • Қинғир режа амалга ошмади 05 мая, 22:22 930
  • Солиқ органлари ходимларни тўғридан тўғри ишга қабул қилиши тартиби бекор қилинади 05 мая, 21:52 1 397
  • Францияда эр кўчанинг ўртасида хотинини тириклайин ёқиб юборди 05 мая, 21:33 1 642
  • Бахтиёр Ашурматов: "Афсуски, футболда кўп мураббийларга, мухлисларга ёки журналистларга ҳозирги кун ютуғи керак" 05 мая, 21:03 921
  • Бўлимлар