«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 10:02
ЎЗO‘Z

Саудия Арабистони Ўзбекистонни Умрага борувчилар учун хабга айлантирмоқчи

19 фев, 23:53 9 664 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Саудия Арабистони Ўзбекистонни Умрага борувчилар учун хабга айлантирмоқчи Фото: «Дарё»
Ўзбекистонда Hidaya Airlines номли янги авиакомпания очилиши режалаштириляпти. Ушбу авиакомпания Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида Умра сафари учун бевосита парвозларни ҳамда «Умра+» дастури бўйича Индонезия, Ҳиндистон, Малайзия, Бангладеш каби давлатлардан Умра зиёратига борувчиларнинг Ўзбекистон орқали парвоз қилишларини таъминлайди. Бу ҳақда 19 февраль, чоршанба куни, Тошкентда ўтказилган Uzbekistan Airports, Aviation & Logistics Forum (UAALF-2020) халқаро авиация форумида маълум қилинди, дея хабар берди «Дарё».

Тадбирда Саудия Арабистонидаги Al Hidaya Global Group компанияси директори Солиҳ Солим Баҳвиний сўзга чиқиб, янги авиакомпания лойиҳаси тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

«Мазкур халқаро форумга дунё авиация бозори ва янги ғоялар билан танишиш мақсадида ташриф буюрдик. Шунингдек, ўзимиз ҳам бир қанча лойиҳамиз билан келдик. Юртингизда «Умра+» дастури ва тарихий туризмни ривожлантиришга катта талаб бор. Шу боис ҳам ўз лойиҳамиз орқали «Умра+» саёҳатини йўлга қўймоқчимиз. Бу лойиҳа Ўзбекистондаги диний маҳкама билан амалга оширилади.

Биласизлар, кўплаб мусулмонлар Умрага боришни ният қилади ва шунга интилади. Статистикага кўра, 2019 йил 1 сентябридан 2020 йилнинг 16 январигача Покистондан 600 минг, Индонезиядан 5 мингдан ортиқ, Ҳиндистондан 450 мингдан зиёд, Ўзбекистондан 800 минг киши Умра зиёратига борган. Саудия Арабистони ҳукумати бу кўрсаткични 2030 йилгача 30 миллионга етказишни мақсад қилган.

Компаниямиз лойиҳа орқали дунёдаги мусулмонлар ва Ислом мамлакатларидан Умрага борувчилар сонини ҳамда авиакомпаниянинг йўловчи ташишини 10 фоизга оширмоқчи. Бундан ташқари, зиёратчиларнинг Ўзбекистондаги тарихий масканлар — Имом Бухорий, Термизий каби қадимий мақбараларга ҳам келишини таъминламоқчимиз.

Яъни, биз Тошкентдан хаб сифатида фойдаланиш ниятидамиз. Ҳиндистон, Индонезия, Малайзия, Бангладеш сингари мамлакатлардан Умра сафарига борувчилар Ўзбекистон орқали парвоз қилишларини ташкиллаштириш ниятидамиз. Зиёратчилар бир неча кун Бухоро ва Самарқандда бўлишиб, сўнгра Умрага парвоз қилишади. Улар ўз мамлакатларига яна хаб орқали қайтишади.

Қисқаси, Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари бизнинг Марказий Осиёдаги хабимиз бўлади. Мазкур лойиҳа ва ҳамкорлигимизни Саудия Арабистони ҳукумати ҳам қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, Ҳаж ва Умра чипталари нархини пасайтириш ҳам режамизда бор», — деди Солиҳ Солим Баҳвиний.

Мазкур бизнес лойиҳа ҳақида бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов шундай деди: «Бу жуда ҳам яхши ва ўринли таклиф. Al Hidaya Global Group компанияси кўп йиллардан бери Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорлик қилиб келади. Улар Ўзбекистондаги зиёрат туризми бўйича имкониятларни ўрганиб чиқиб, бизнес таклиф билан чиқишди.

Лойиҳа натижасида йилига камида 300 минг зиёратчилар Ўзбекистонда бир неча кеча қолиб, юртимизнинг диққатга сазовор жойларини бориб кўриш имконига эга бўлишади. Компания юртимизда рўйхатдан ўтадиган авиакомпанияни ташкил этмоқчи. Уларнинг ўз самолётлари бор. Албатта, бунда Ўзбекистон иқтисодиётига фойда бўлади. Ҳозирча компания «Умра+» дастури бўйича фақат хориж фуқароларига хизмат кўрсатмоқчи».




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 207
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 149
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 179
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 95
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 190
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 119
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 131
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 273
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 107
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 170
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 138
  • Бўлимлар