«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 02:53
ЎЗO‘Z

Туркия орқали Европага мультимодал халқаро ташувларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди

19 фев, 21:45 2 767 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркия орқали Европага мультимодал халқаро ташувларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди Туркия Республикаси президенти саройида Ўзбекистон Республикаси президентини расмий кутиб олиш маросимидан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бошланди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Ўзаро манфаатли имкониятларни ишга солиш, янги лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш учун Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишларини мунтазам ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

Транспорт соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш, Туркия орқали Европага мультимодал халқаро ташувларни йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.

Интенсив боғдорчилик, балиқчилик, чорвачилик, наслчилик йўналишларида Туркиянинг илғор тажрибасини ўзлаштириш, университетлар ва илмий марказлар билан қўшма тадқиқотлар олиб бориш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистонда замонавий қўшма клиникалар ва диагностика марказлари ташкил этиш, кичик бизнес, тўқимачилик каби йўналишларда қўшма таълим дастурларини амалга ошириш таклифи кўриб чиқилди.

«Самимий руҳда ўтган учрашувда икки томонлама сиёсий мулоқот ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилиш қатъий экани яна бир бор тасдиқланди. Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 145
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 149
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 298
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 50
  • Ўзбекистонда 10 апрель куни ҳарорат 30 даражагача кўтарилади 09 апр, 12:13 63
  • Президент бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади 08 апр, 22:37 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 26
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 57
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 51
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 41
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 13
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 31
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 80
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 86
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 62
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 43
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 127
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 237
  • Бўлимлар