«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2020, 01:58
ЎЗO‘Z

Ашраф Ғани Ўзбекистонни иқтисодий ёрдам кўрсатишда бошқа давлатлар учун намуна деб билади

15 фев, 16:28 1 191 Ўзбекистон
Ашраф Ғани Ўзбекистонни иқтисодий ёрдам кўрсатишда бошқа давлатлар учун намуна деб билади
Ашраф Ғани /Фото: REUTERS/Mohammad Ismail
2020 йил 10-12 февраль кунлари Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Ҳайратон, Мозори-Шариф ва Кобул шаҳарларида Афғонистон транспорт вазири Ямо Шамс, Балх вилояти ва Ҳайратон шаҳри, Савдо-саноат палатаси раҳбарияти, шунингдек, Балх вилояти ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, юкларни ташиш, жумладан транзит ўтказиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш чораларини излаш масалалари, шунингдек, ўзаро савдо ҳажмини ошириш кун тартибидаги асосий бандлар бўлди.

Хусусан, Афғонистон Ислом Республикаси транспорт вазири Ямо Шамс алоҳида қайд этишича, президент Ашраф Ғани Ўзбекистонни Афғонистонга иқтисодий ёрдам кўрсатишда бошқа давлатлар учун намуна деб билади.

Афғонистон ва ушбу мамлакат ҳудуди орқали юк ва транзит қатновини сезиларли даражада кенгайтириш, мавжуд темир йўл тарифларини пасайтириш тўғрисида келишувларга эришилди, бу эса икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни, шу жумладан транспорт ва коммуникация ҳамда экспорт-импорт операциялари соҳаларида алоқаларни чуқурлаштиришга кўмаклашади.

Шунингдек, Афғонистонга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган турли хил маҳсулотлар экспортини ошириш, Ўзбекистондан Афғонистонга етказиб бериладиган маҳсулотлар турини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, афғон ишбилармонлари самарали ва унумли ишлашлари учун яратилган шароитлар учун Ўзбекистон ҳукуматига самимий миннатдорлик изҳор этиб, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар, дейилади ТИВ хабарида.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Актриса Луиза Расулова туғилган кунини нишонламоқда (фото) 24 апр, 10:30
  • 22 августдан қиймати 50 000 сўм бўлган янги пул банкноти муомалага чиқарилади 14 авг, 17:38
  • “Beeline” Ўзбекистондаги “Eurasia Mobile Challenge” ғолибларини эълон қилади 18 дек, 15:03
  • “Poytaxt avto tex savdo” автосалонидаги автомобиллар нархлари билан танишинг 06 ноя, 14:10
  • Хоразмда 2.5 млрд сўм ўзлаштирган МЧЖ раҳбари қамалди 11 окт, 16:15
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўған: «Ўзбекистонга қўлимиздан келган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз» 20 фев, 00:19 184
  • СССР доҳийсининг ўғли отасининг ўлимидан сўнгги йилларини қамоқда ўтказган эди 20 фев, 00:02 290
  • Саудия Арабистони Ўзбекистонни Умрага борувчилар учун хабга айлантирмоқчи 19 фев, 23:53 446
  • Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлик кенгаши Анқарада йиғилди (фото) 19 фев, 23:30 146
  • Путин маоши тўғрисидаги саволга жавоб берди 19 фев, 23:10 443
  • Қозоғистон телевидениесида Марказий Осиёдаги биринчи виртуал бошловчи пайдо бўлди (видео) 19 фев, 22:50 293
  • "Пахтакор" янги мавсум учун қайси футболчиларни рўйхатдан ўтказди? 19 фев, 22:30 259
  • "Сепахон" - "Ал Наср" учрашуви катта эҳтимол билан Ўзбекистонда ўтади 19 фев, 22:17 293
  • Атамбоевнинг ўғли отасининг саломатлиги ёмонлашганини хабар қилди 19 фев, 22:00 554
  • Туркия орқали Европага мультимодал халқаро ташувларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди 19 фев, 21:45 252
  • Бўлимлар