Ўзгидрометнинг маълум қилишича,
Тошкент шаҳрида 13 январь санасида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ орасида бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ билан 3 даража илиқ орасида бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ билан 3 даража илиқ ораси, кундузи еса 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ билан 3 даража илиқ ораси, кундузи еса 0-5 даража илиқ бўлади.
Aндижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда еэади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.