«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:58
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: «2020 йил — «иқтисодий комплексни сафарбар қилиш йили» бўлади»

08 янв, 22:00 5 692 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: «2020 йил — «иқтисодий комплексни сафарбар қилиш йили» бўлади» Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 январь куни Давлат бюджети параметрларини ижро этиш ва ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича жорий йилги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

Видеоселекторда яна бир муҳим масала – янги Солиқ кодексини ҳаётга тўлиқ татбиқ этиш масаласи ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
Маълумки, ўтган йили солиқ тизимидаги ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорларга чуқур тушунтириш бўйича Ишчи гуруҳ тузилган эди. Унинг ҳудудий тузилмалари томонидан бу борада манзилли ишлар олиб борилди.

Жорий йил 1 январдан мамлакатимиз солиқ тизимида 120 дан ортиқ янги қоидалар амалиётга киритилди. Бу қоидалар тўғри қўлланиши, аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланиши учун ўзгаришлардан барча хабардор бўлиши керак.

Шу боис вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимлари бошчилигида иқтисодий комплекс идоралари ходимлари ва тадбиркорларни ўқитишни ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Кодекснинг мазмун-моҳиятини англаган ҳолдагина унинг сифатли ижросини таъминлашга имкон бўлади. Ундан ташқари, ҳужжатда кўзда тутилган қоидаларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида барча туманларда давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа тарғибот тадбирларини ўтказиш муҳимлиги қайд этилди. Оммавий ахборот воситаларида тарғибот бўйича медиа режа ишлаб чиқиб, биринчи чорак давомида барчага етказиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Янги кодексда солиқ органларига ҳам кўплаб вазифалар юклатилган. Уларни сифатли амалга ошириш учун солиқ ходимлари билим ва савиясини кескин ошириши, тадбиркорларга муносабатини тубдан ўзгартириши зарурлиги таъкидланди.

Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсманга халқаро тажриба асосида, тадбиркорлар билан муҳокама қилган ҳолда солиқ текширувлари ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда қурилишни молиялаштириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Молиялаштириш манбаси аниқ бўлмаган объектларда қурилишни бошлаш ва лойиҳа-смета ҳужжатларисиз қурилишни молиялаштириш тақиқланиши қайд этилди.

– Бугунги топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш иқтисодий комплексдан катта масъулият талаб этади. Шу боис бу йил ҳукумат ва ҳудудлар учун «иқтисодий комплексни сафарбар қилиш йили» бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Видеоселекторда соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, ҳокимлар белгиланган прогноз режаларни бажариш, тадбиркорликни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисобот берди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 227
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар