«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 02:25
ЎЗO‘Z

Қашқадарёда депутат бўлолмаган номзод унга берилган овозлар сохталаштирилганини айтмоқда

09 янв, 19:25 4 062 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қашқадарёда депутат бўлолмаган номзод унга берилган овозлар сохталаштирилганини айтмоқда Қарши туманидан депутатликка номзоди қўйилган, аммо кўп овоз тўпласада депутат этиб сайланмаган Фароғат Мирзаева унга берилган овозлар сохталаштирилганидан шикоят қилмоқда.
Маълум бўлишича, Қарши туманида овозларни санаш жараёнида кўзбўямачиликка йўл қўйилган. 22 декабрда ўтказилган сайлов якунлари бўйича баённома тузиш вақтида ручка билан тўлдирилиши керак бўлган баённомалар қалам билан тўлдирилиб, кейин эса овозлар сонини кўпайтириш ва камайтириш ҳолатлари кузатилган.

– Мен «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзодимни кўрсатган эдим,- дейди Фароғат Мирзаева.
– 22 декабрь куни 2 та сайлов участкасида мен ва партиялардан кўрсатилган бошқа номзодларга овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтди. Кузатувчиларнинг айтишича, 184-сайлов участкасида энг кўп 497 та овоз олиб биринчи бўлдим. Овозлар саналиб қайд этилди. 185-сайлов участкасида эса 157 та овоз берилди. Лекин овозларни санаш жараёнида бу кўрсаткичлар баённомага қалам билан ёзилиб, туман сайлов участкасига олиб борилганда ўзгартирилди. Бунга етарлича асосларим бор, ҳаттоки байёномалар қалам билан белгиланиб тасдиқланди. Бундай кўзбўямачиликни кимга кераги бор? Нега овозларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолатни ҳеч ким ўрганмайди?

Фароғат Мирзаевага кўра, сайлов участкалари аъзоларига овозларни қалам билан белгилашни Туман ҳокимлиги буюрган. Айтилишича, ҳокимиятда ишловчи Шуҳрат Ҳайдаров исмли йигит туман сайлов комиссиясига топшириқ берган.

- Ҳокимиятнинг сайловга аралашишга, овозларни сохталаштиришга нима ҳаққи бор, – дейди Фароғат Мирзаева. Улар депутатларни олдиндан аниқласа, биз сайловда иштирок этиб берадиган қўғирчоқмизми?

Фароғат Мирзаеванинг таъкидлашича, туман сайлов комиссияси туман ҳокимлигидан топшириқ олиб, 184 ва 185-сайлов учаcткалари раисларига турли талабларни қўйган. Унга кўра, сайлов натижалари бўйича тузилган баённомалар фақатгина қалам билан белгиланиши айтилган. Якуний натижага кўра ручка билан белгиланган байёномалар қабул қилинмаган.

“Nasafnews” Фароғат Мирзаеванинг мурожаати юзасидан Қарши туман ҳокимлиги билан боғланди. Ҳокимлик сайловга аралашмаганини айтиб, юқоридаги важларни рад этди.
Ҳокимлик сайловга аралашмаган бўлса, овозларни баённомага қалам билан белгилаб тасдиқлашни сайлов учаткасига ким буюрди?

Бу қонунбузарликлар ҳаққоний тарзда ўрганиб чиқилиши, уларга адолатли, қонуний баҳо берилиши керак.
Қашқадарё вилояти сайлов комиссиясидан мазкур ҳолат бўйича тайинли изоҳ кутамиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 212
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар