«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:27
ЎЗO‘Z

Президент бюрократик тўсиқларни қисқартириш тўғрисида қарор қабул қилди

10 дек, 12:53 3 244 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент бюрократик тўсиқларни қисқартириш тўғрисида қарор қабул қилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилди.

Ўтказилган таҳлиллар вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат ташкилотларида (кейинги ўринларда – давлат органлари ва ташкилотлари) эскирган бюрократик усулларда иш юритиш, шу жумладан, ҳужжатлар айланмасига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш даражасининг пастлиги, қоғозбозлик ҳажмининг юқорилиги, шунингдек, амалий аҳамиятга эга бўлмаган кўплаб йиғилиш ва мажлислар ўтказиш амалиёти сақланиб қолаётганлигини кўрсатди.

Давлат томонидан тартибга солиш ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идораларнинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) 2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг алоҳида функция ва ваколатларини тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига 1-иловага мувофиқ ўтказиш;

б) 2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидагиларни назарда тутувчи функция ва ваколатларини чиқариб ташлаш:

2. Белгилаб қўйилсинки:

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти бўйича зарур ҳисоботларни реал вақт режимида тузиш ҳамда 2021 йил 1 январга келиб қоғоз кўринишидаги бланклар, шакллар ва жадвалларни тўлдиришдан тўлиқ воз кечиш имконини берадиган Барча давлат органлари ва ташкилотларида ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.

Давлат органлари ва ташкилотлари Барча давлат органлари ва ташкилотларида ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасида назарда тутиладиган муддатларда ҳисобот юритишнинг автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич жорий этилишини ва унинг тўлақонли ишлашини таъминласин.

Белгилансинки, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари ва раҳбарларини белгиланган тартибда электрон рақамли имзолар билан таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги “Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5527-сон Фармонига мувофиқ Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда амалдаги идоралараро коллегиал органларнинг фаолияти таҳлил қилинганлиги ва самарадорлиги баҳоланганлиги, натижасига кўра уларни янада қисқартириш ва мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳужжатлари билан тузилган 3-иловага мувофиқ рўйхат бўйича алоҳида идоралараро коллегиал органларнинг айримлари ваколатларини тегишли давлат органлари ва ташкилотларига ўтказган ҳолда, 2020 йил 1 январдан бошлаб уларни тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар мазкур қарорнинг 3-иловасини амалга оширишга қаратилган тегишли тадбирлар амалга оширилишини таъминласин ва бунда қуйидагилар назарда тутилсин:

8. Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда – Академия) икки ой муддатда вақтни тўғри ташкил этиш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш технологиялари (time management), бюрократия, қоғозбозлик ва йиғилишлар ўтказиш амалиётини бекор қилиш бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиб, Академия ва унинг филиалларида давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ва раҳбарлари учун курсларни келишилган муддатларда ташкил этсин.

10. Белгилансинки:

11. Қуйидагиларга:

12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда унинг таркибий бўлинмалари давлат органлари ва ташкилотларида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида бюрократияни, қоғозбозликни янада қисқартириш бўйича аниқ ва асослантирилган таклифларни киритган ҳолда мазкур қарор ижроси бўйича таъсирчан мониторинг ва таҳлиллар олиб борсин.

13. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мақсад ва вазифаларини ёритишга оид мақолалар ва телекўрсатувларни ташкил этсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,
2019 йил 9 декабрь




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 235
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар