«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2020, 11:17
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон сиёсий изоляциядан тўлиқ халос бўлдими?

08 дек, 16:55 941 Ўзбекистон
Ўзбекистон сиёсий изоляциядан тўлиқ халос бўлдими?
Фото: Халқаро пресс-клуб
Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматовнинг фикрига кўра, Ўзбекистон сиёсий изоляциядан тўлиқ фориғ бўлган. Буни дунёнинг кўплаб мамлакатлари ҳам яхши билиб турибди. Бу борада халқаро экспертлар ҳам ижобий фикрлар билдирмоқда.

«Ўзбекистон кейинги 3 йил давомида давлатимиз раҳбарининг сиёсати туфайли изоляциядан чиқдими, чиқяптими, деган саволлар жуда кўп, албатта. Шуни айтиш керакки, Ўзбекистон изоляциядан мутлақо чиқиб бўлди. Ҳеч қандай хавотир йўқ.

Жаҳон экспертлари шуни айтяптики, Ўзбекистон президентининг очиқ, дўстона ва конструктив сиёсати туфайли бугунги кунда Марказий Осиёда мутлақо соғлом сиёсий иқлим, дўстона вазият пайдо бўлди. Шунингдек, Марказий Осиё давлатларининг бир-бири билан ҳар томонлама манфаатли алоқалари учун жуда катта қулай шароит яратилди. АҚШ, Европа иттифоқи, Россия, Қозоғистондаги экспертлар ҳам шундай баҳо беряпти.

Яна бир бор айтиш мумкинки, Ўзбекистон изоляциядан тўлиқ чиқиб бўлди ва бунга ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Мисол келтирсак, бир йил аввал Самарқандда инсон ҳуқуқлари бўйича жуда катта Осиё форуми бўлди. Унда кўплаб инсон ҳуқуқлари билан шуғулланадиган халқаро ташкилотлар вакиллари юртимизда очиқлик сиёсати давом этаётганини таъкидлашди.

Давлатимиз раҳбарининг гаплари билан айтадиган бўлсак, биз янги давлат қуряпмиз. 25 йил давомида йиғилган жуда катта муаммоларнинг ҳаммасини 3 йил мобайнида ҳал этиш осон иш эмас. Олдимизга қўйган марраларга пайдар-пай эришамиз. Бошланган ислоҳотлар тўхтатилмайдиган жараёнга айланди», — деди Илҳом Неъматов.

Ташқи ишлар вазирлиги расмийсининг Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида айтишича, кейинги 3 йил давомида Ўзбекистон президенти даражасида 61 та ташриф амалга оширилган. Бу аввалгиларга солиштирганда, 5-6 баравар кўп.

Шундан 37 таси Ўзбекистон раҳбарининг чет элларга ташрифи бўлса, 24 таси бошқа хориж давлатлари президентларининг Ўзбекистонга ташрифидан иборат. Бу ташрифлар доирасида 120 дан ортиқ олий даражадаги музокаралар ўтказилди.

Ташқи сиёсат, иқтисод, хавфсизлик, инвестиция ва гуманитар масалаларга оид 500 дан зиёд ўта муҳим икки ва кўп томонлама битимлар имзоланди.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • ХВЖ: Ўзбекистон Қозоғистоннинг рақобатчисига айланяпти 14 ноя, 16:35
  • Президент Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди 15 авг, 21:30
  • Эксперт: "Мирзиёев Ашхободни изоляциядан олиб чиқиб, Марказий Осиёда етакчига айланмоқда" 26 апр, 15:52
  • Атамбоев: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг сиёсий марказига айланади 05 сен, 22:30
  • Мирзиёев: Ўзбекистон ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслик сиёсатини давом эттиради 09 сен, 16:08
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия 4 та давлат аҳолиси учун фуқаролик беришни соддалаштирмоқчи 24 фев, 11:10 13
  • Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди 24 фев, 10:56 140
  • Жанубий Кореяда коронавирус ўчоғига айланган диний ташкилотни ёпиш талаб қилинмоқда 24 фев, 10:39 187
  • Эрон коронавирусга қарши курашга қуролли кучларни жалб этади 24 фев, 10:23 190
  • Эрон коронавирус қурбонлари сони бўйича Хитойдан сўнг иккинчи мамлакатга айланди 24 фев, 10:07 474
  • Сиз сотиб олган бирон бир товар бузуқ чиқса нима қилиш керак? 24 фев, 09:53 206
  • Коронавирус қурбонлари сони 2500 кишидан ошди 24 фев, 09:37 248
  • Саратонга энг кам чалинадиган қон гуруҳи аниқланди 24 фев, 09:15 618
  • Полвонларимиз Ҳиндистонда 10 та медални қўлга киритди 24 фев, 08:53 308
  • Сульшер "Уотфорд" мағлуб этилганидан сўнг нималар деди? 24 фев, 08:27 279
  • Бўлимлар