«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 08:06
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда камида 20та йирик давлат корхонаси хусусийлаштирилиши кутилмоқда

15 ноя, 23:30 3 716 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда камида 20та йирик давлат корхонаси хусусийлаштирилиши кутилмоқда 2023 йилгача Ўзбекистонда камида 20та давлат компаниясини хусусийлаштириш кутилмоқда. Ҳукумат шунингдек пенсия фондларига қимматли қоғозларга сармоя киритиш ҳуқуқини бериш учун пенсия ислоҳотларини тезлаштиришни режалаштирмоқда.

Давлат компанияларига мўлжалланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ капитал бозори орқали камида 20та йирик давлат корхоналарини хусусийлаштириш кутилмоқда. Бу ҳақда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров 15 ноябрь куни бўлиб ўтган «Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожида капитал бозорининг ўрни» мавзусида халқаро конференцияда айтиб ўтди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Суннатулла Бекенов давлат компанияларининг акцияларини бирламчи IPO (initial public offering – биринчи кимошди савдоси) амалиётини кенгайтириш орқали республиканинг капитал бозорини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди ва бу амалиёт инвесторларни, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолини фонд бозорига фаол жалб қилиш мақсадида республиканинг ички капитал бозорида аллақачон амалга оширилаётганини таъкидлади.

Суннатулла Бекеновнинг сўзларига кўра, «Алоқабанк» ва «Ўзсаноатқурилишбанк» давлат банклари, шунингдек, Ўзбекистон товар-хомашё биржаси АЖ акциялари кимошди савдосига қўйилиши режалаштирилган. Унинг айтишича, ҳукумат давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш учун ушбу амалиётни давом эттиришга содиқдир.

«Давлат корхоналарини бошқариш ва хусусийлаштириш стратегияси қабул қилиниши режалаштирилмоқда. Унда давлат мулкини сақлаб қолиш ва уларни ички ва ташқи бозорда рақобатлаша оладиган самарали корхоналарга айлантириш кўзда тутилган», дейди Давлат активларини бошқариш агентлиги директори.

Тадбирда ҳукумат пенсия фондларига қимматли қоғозларга сармоя киритиш ҳуқуқини бериш учун пенсия ислоҳотларини тезлаштиришни режалаштираётгани ҳақида ҳам маълум қилинди. Бу хусусий пенсия жамғармаларини яратишни англатади.

Халқаро конференцияда, шунингдек, давлат облигацияларининг иккиламчи бозорини аҳоли томонидан сотиб олиш имконияти билан ривожлантириш режалари эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги 2020–2025-йилларга мўлжалланган капитал бозорини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқмоқда. Мазкур стратегияни амалга ошириш натижасида эркин муомаладаги қимматли қоғозлар ҳажми Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг 10-15 фоизига етиши кутилмоқда. Ҳозир бу кўрсаткич ЯИМнинг 0,2 фоизига тенг холос. Бундан ташқари, жаҳон амалиётини ҳисобга олган ҳолда капитал бозорида қимматли қоғозлар турларини кўпайтириш режалаштирилган. Мутахассисларнинг қайд этишича, ушбу мақсадга эришиш Ўзбекистон капитал бозори мамлакат иқтисодий ўсишининг драйверига айланишига имкон беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 204
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 170
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 76
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 258
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 179
  • Бўлимлар